UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  0 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  14 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0

А Серия. Шомуродов гол урган ўйинда "Рома" "Сампдория" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

А Серия. Шомуродов гол урган ўйинда "Рома" "Сампдория" билан дуранг ўйнади

Теглар :  РомаСампдория
Италия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган "Рома" — "Сампдория" учрашуви якунланди.

"Рома" — "Сампдория" 1:1

Гол: 1:0 – 72 Шомуродов, 1:1 – 80 Габбьядини.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Винья (Шомуродов, 67), Мхитарян, Верету (Эль-Шаарави, 67), Кристанте, Дзаньоло, Абрахам (Афена-Гьян, 47).

Сампдория – Фальконе, Берешиньски (Чьерво, 76), Йосида, Колли, Ауджелло, Кандрева (Депаоли, 89), Аскильдсен (Йепес, 89), Адриен Силва, Экдаль (Феррари, 37), Габбьядини, Капуто (Куальярелла, 76).

Огоҳлантиришлар: Берешиньски (44), Фальконе (60), Аскильдсен (61).


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Рома" ўз майдонида "Сампдория" билан дуранг ўйнади. Шомуродов бугун гол урди, аммо унинг голи ғалаба учун камлик қилди. Келгусида баҳсларда ҳам ўзбекистонлик ҳужумчинидан голлар кутиб қоламиз.

90+5. Иккинчи қаватда тўп учун курашда "Рома" футболчилари ўйин қоидасини бузди.

90+3. "Рома" бурчак зарбаси ишлаб олди. Босим давом этмоқда.

90+1. ЗАРБА! Мхитарян бурчак тўпидан қайтган тўпга зарба берди, бироз ноаниқ.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Бурчак зарбаси бартараф этилди. Меҳмонлар арабча футбол намойиш этмоқда.

88. Шомуродов! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Элдорга Фальконе халақит бериб қолди. Бурчак зарбаси юзага келди.

85. Ухх! Карсдроп жарима майдонида яхши вазиятга эга бўлганди, унинг узатмасини рақиб ҳимоячилари бартараф этди.

82. Қарши ҳужумда "Сампдория" футболчиси рақибидан ўтиб кета олмади.

80. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчак зарбасидан сўнг меҳмонлар кетма-кет зарбалар йўллади ва Габбьядини ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

77.  Меҳмонларда икки ўзгариш: Чьерво Берешиньски ўрнига, Куальярелла эса Капуто ўрнига майдонга тушди.

76. ЗАРБА! Заниоло Эль-Шаарави деярли бўш дарвозага тўп кирита олмади.

75. "Рома" тўп назоратини ўз қўлига олди. Ҳозирча римликлар ҳужум ташкиллаштиришга шошилмаяпти.

72. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродов!!!!! Жарима майдони чида тўпни ўзига тўғрилаб олган форвард дарвоза бурчагига тўпни жойлаб қўйди.


71. Шомуродов ҳужумда ўйин қоидасини бузган деб топилди.

69. Ухх! Рекашет натижасида тўп дарвозага кириб кетиши мумкин эди. "Сампдория" посбони бир амаллаб тўпни қайтарди.

67. Ниҳоят, Шомуродов майдонга тушмоқда. Ўзбекистонлик ҳужумчи Вина ўрнига қўшилди. Шунингдек, Эль-Шаарави Верету ўрнига майдонга тушди.

65. ЗАРБА! Афена-Гьян бурчакдан узатилган тўпга бош билан ноаниқ зарба берди.

62. ЗАРБААА! Фальконега тасанно! Заниолонинг олисдан кучли зарбасини қайтарган посбон қайтган тўпга зарба берган Афена-Гьяннинг зарбасини ҳам бартараф этди.

61. Аскильдсен рақибини йиқитгани учун огоҳлантирилди. Бироз илгари вақтни чўзгани учун Фальконе ҳам сарғайганлар сафига қўшилганди.

59. ЗАРБА! Заниоло олисдан оширилган тўпга қулай тарзда зарба берди, ҳужумчига бироз омад етишмади.

56. Заниолонинг зарбаси ўзбек эртагидаги бўғирсоққа ўхшаб ҳаммадан юмалаб, майдон ташқарисига қочиб кетди.

55. Эль-Шаарави ва Шомуродов чигалёзди машғулотларини бажармоқда.

53. ЗАРБААА! Мезбонлар ҳимоячиларининг хатосидан сўнг Кандрева дарвоза устунини нишошга олди.

51. Верету ўнг қанотда рақибидан қочиб кетди ҳамда марказга тўпни узатди, бироқ рақиб мудофаачилари хавфни бартараф этишди.

46. Абрахам жароҳат олган кўринади. Унинг ўрнига Шомуродов эмас, Феликс Афена-Гьян майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Қўшимча вақтда айтарли вазият гувоҳи бўлмадик. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Заниолони қарши ҳужумда тўхтатиб қолгани учун Берешиньски огоҳлантирилди.

42. Мхитарян тўпни дарвозага "михлаб" қўйиши мумкин эди, Фальконе жой танлашда адашмади.

41. Заниоло олисдан чап оёқда зарба йўллади. Бугун футболчиларга дарвоза гномлик қилмоқда.

40. "Рома" футболчилари зарба беришнинг ўрнига бир-бирларига пас бераверди, оқибатда тўп йўқотилди.

38. Феррари Экдал ўрнига майдонга тушди. Алекс Феррари Феррарига ўхшаб ҳаракат қила олармикан?

37. Қарши ҳужум натижасида Карсдорп ўнг қанотдан марказдаги Абрахамга узатма амалга оширди, Тэммини бош билан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади.

36. Габбьядини олис масофадан Патрисиу дарвозасига зарба берди, португалиялик посбон тўпни ушлаб олди.

35. Меҳмонлар стандарт вазиятни ностандарт тарзда амалга оширди.

33. Берешиньски тиббий ёрдамга муҳтож. Футболчининг оёғи қайрилиб кетди, бироқ у ўрнидан турди.

30. Кандрева ўз ҳисобига автогол ёзиб қўйиши мумкин эди. "Рома"нинг қарши ҳужуми натижасида Абрахам Мхитарянга пас берди, "Сампдория" футболчиси эса подкат орқали, тўпни давроза йўналиши томон буриб юборди. Фальконе эса тўпни эгаллаб олди.

27. Аскильдсен олис масофадан ўз омадини синаб кўрди, унинг зарбаси кутганидан кучайиб кетди.

25. Стандарт вазият ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

24. Меҳмонлар футболчиси ўз жарима майдони ташқарисида қўполлик ишлатди. Стандарт.

23. "Сампдория" футболчиси чап қанотдан катта тезликда олдинга ташланганди, Карсдорп рақибини ўтказмади.

20. Ҳозирча кўзга ташланадиган вазиятга деярли дуч келмадик. Тўп гоҳ у тарафга, гоҳ бу тарафга парвоз қилмоқда.

18. "Рома" хавфли вазият ташкиллаштирганди. Ўнг қанотдан жарима майдонидаги Мхитарянга тўп оширилди, Генрихнинг шеригига оширган тўпи эса ноаниқ кўриниш олди.

15. Римликлар ўнг қанотдан ҳужум уюштирганди, тўпни қайтариш чоғида Колли шикастланган кўринади. 

11. Тэмми майдонга қайтди. Битта оёқда бўлсаям ўйнайди бу инглиз.

9. Колли Абрахамни йиқитди, йиқилган Тэмми эса ҳакамни чалиб юборди. Римликлар футболчиси жароҳат олган кўринади.

7. "Рома" футболчисининг зарбасига иккита дарвозани қўйганда ҳам гол бўлмасди.

6. Берешиньски рақиб томонидан йиқитилди. Ҳакам курашишга имконият берди, қоида бузилмади.

3. ЗАРБА! Абрахам Фальконе билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди, унинг зарбаси бироз ноаниқ тус олди.

1. Дастлабки дақиқаданоқ Капуто рақиб жарима майдонида йиқитилди. Бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни 

1. Учрашувни меҳмонлар бошлаб берди.

Бугун "Рома" анъанавий қизил либосда, "Сампдория" эса оқ рангли формада ҳаракат қилади.

Бугунги учрашувни Пьеро Жакомелли бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Эдоардо Располлини ва Витторио Ди Жойя ёрдам беради. Захира ҳаками — Лоренцо Мажони.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика