UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  2 17:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Таркиблар маълум  7 17:10Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  11 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  4 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0

ФИФА “Насаф”га трансфер тақиқи белгилади Янгиликлар

ФИФА “Насаф”га трансфер тақиқи белгилади

Жорий йилнинг 7 октябрь куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Насаф” футбол клуби ва франциялик футболчи Абделае Диаките ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди.

Унда кўрсатилишича, “Насаф” футболчи билан тузилган шартнома шартларини бажармаган.

Шу сабабли футболчи ФИФАга мурожаат қилган ва якунда ФИФА “Насаф” футбол клуби зиммасига белгиланган қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаши лозим экани, агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқиёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берган.

Бугун ФИФА 45 кунлик муддат якунига етганини инобатга олиб, “Насаф”га трансфер тақиқи қўйди. Энди клуб қишки трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олиш учун, мазкур низоли вазиятни ҳал этиши лозим бўлади.

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди 





Рейтинг: -31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика