UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  1 21:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон — Иордания 0:0 (матнли трансляция)  14 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  59 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  9 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  16 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  1 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  33 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  5 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  7 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  1

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди Янгиликлар

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди

"Навбаҳор"нинг Канчелськис, "Сурхон"нинг Бубанья билан можаролари тренддан тушиб улгургани йўқ.

Бугун Қаршидан ҳам шундай дарак келди. Маълум бўлишича, ФИФА ўзбек футболида профессионалликнинг тимсоли сифатида кўрсатиладиган "Насаф"га 2 ноябрь куни бир қулоч хат юборган...

"Аждарлар" 2020 йилги мавсумга тайёргарликни Антальяда ўтказгани ёдинизда бўлса керак. Айнан Туркия йиғинида жамоанинг бугунги етакчиси Марко Станоевич билан шартнома имзоланган эди. Буни нега эслаяпмиз?

Гап шундаки, клуб матбуот хизмати 2020 йилнинг 7 февралида "Насаф" йиғинига Станоевич билан бирга, франциялик Абделайе Диаките келиб қўшилгани ҳақида маълумот берган.

Кейинчалик кўрикдан муваффақиятли ўтган сербиялик билан шартнома имзоланди. Мали аслли Диаките эса "Насаф" лагерида бошқа кўриниш бермади.

Энди эса ФИФА қашқадарёликларга хат юбориб, 45 кун ичида Абделайенинг ҳисоб рақамига яхшигина сумма ўтказиб беришни талаб қиляпти. 

Championat.asia'га маълум бўлишича, футболчи "Насаф"нинг устидан ФИФАга арз қилган. Ташкилот эса бу ишни ўрганиб чиққани ҳолда 31 ёшли ҳимоячини ҳақ деб топган.

Унинг таъкидлашича, Антальяда "Насаф" вакиллари Диаките билан 1 йиллик шартнома тузишган. Бироқ, маълум муддатдан кейин битим 1 томонлама бекор қилинганини айтиб, уни кетказиб юборишган. Шундан кейин ёзга қадар клубсиз юрган Абделайе Руминия клуби сафига бориб қўшилган экан.

ФИФА бундай ҳолатда футболчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишини биласиз. "Насаф" эса 12 кун ичида мазкур қарор юзасидан аппеляция бериш ҳуқуқига эга. Агар ҳимоячи талаб қилаётган сумма вақтида тўланмаса, "аждарлар"га келаси мавсум учун ОФК лицензияси тақдим этилмайди. Клубга яқин манбалардан бири "Насаф" тўлаши керак бўлган сумма тахминан 100 минг доллар атрофида эканини билдирди.

Мақола: Баҳрайндаги мағлубиятдан кейин... 

Муаллиф :
Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика