UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  2 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  5 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

Ла Лига. "Барса"ни ютган "Реал" — "Осасуна" дарвозасига йўл топа олмади Янгиликлар

Ла Лига. "Барса"ни ютган "Реал" — "Осасуна" дарвозасига йўл топа олмади

ЛаЛиганинг 10-тури доирасида "Реал Мадрид" - "Осасуна" учрашуви бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" – "Осасуна" 0:0
"Сантьяго Бернабеу" стадиони

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 69), Алаба, Милитао, Менди (Марсело, 69), Кроос, Каземиро, Камавинга (Родриго, 46), Бензема, Асенсио (Азар, 69), Винисиус Жуниор.

"Осасуна" – Эррера, Видаль, Хуан Крус, Унаи Гарсия, Давид Гарсия, Санчес, Торро, Мартинес (Рубен Гарсия, 67), Монкайола (Ойер Санхурхо, 90), Чими Авила (Брашанац, 67), Кике Гарсия (Барберо, 89).

Огоҳлантириш: Унаи Гарсия (15), Камавинга (28).


Реал Мадрид

Примера Дивизион . 11-тур

28/10/2021, 01:30

0
:
0
Тугади

Осасуна

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 35619 томошабин

Бош ҳакам: Cesar Soto

45'
90'
28'  Эдуардо Камавинга
46'  Эдуардо Камавинга (Родриго)
69'  Ферлан Менди (Марсело)
69'  Марко Асенсио (Эден Азар)
69'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
15'  Унаи Гарсия
67'  Хави Мартинес (Дарко Брашанац)
67'  Эсекьель Авила (Рубен Гарсия)
89'  Кике (Барберо)
90'  Хон Монкайола (Ойер Санхурхо)


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Натижада, қўшиб берилган вақт якунига етди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Барселона"ни енгган "Реал" "Осасуна" билан ўйинда қоқилди. Шунақасини кутганмидингиз?

Қўшимча дақиқаларда ҳам тўлиқлигича "Реал" футболчилари тўпни гоҳ у қанотдан, гоҳ бунисидан жарима майдончасига ҳаводан узатгани ва ўз навбатида, ҳимоячилар амаллаб, уни қайтараверганини кўрдик холос.  

90+1-дақиқа. Жарима майдони томон йўлланган яна бир узатма омадсиз чиқди.

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Ўзгариш! Жон Монкайола ўрнига Оиер тушди. 

88-дақиқа. Винисиус-Марсело комбинацияси гол билан якунланиши мумкин эди, лекин тажрибали ҳимоячининг зарбасидан кейин тўп дарвозага жуда яқин жойлардан ўтди-ю, тўрга бориб тушмади.    

86-дақиқа. Каземиро қоида бузгани қайд этилгач, ўзига хос рақс намойиш қилиб берди.  

85-дақиқа. Навбатдаги бурчак зарбаси. Крооснинг узатган тўпи учун курашда Милитао дарвозабон билан тўқнашиб кетди ва Серхио Эррера йиқилиб тушди.   

84-дақиқа. Марселонинг кетма-кет узатмаларидан кейин бош билан зарба бера оладиган шерик топилмади.   

Кейин эса посбон оёғида оғриқ сезиб майдонга қулади... 

81-дақиқа. Каземиро рақиб дарвозабони олдинроққа чиқиб кетганини сезди ва деярли майдон марказидан зарба берди, сал қолишига сал қолди.   

80-дақиқа. Кроос ўзи зарба беришга қарор қилди, аммо яна бироз ноаниқ.  

79-дақиқа. Ўта мураккаб комбинацияни Бензема зарба билан якунлади, лекин кучсиз ва дарвозабон ўз ўрнида.   

77-дақиқа. "Реал" ҳамон ҳужумларни тиндирмаяпти, лекин... Ҳозирча Анчелотти шогирдларининг режаси иш бермаяпти.   

Узатмадан кейин Давид Гарсия энди нариги жарима майдончасида фаоллик кўрсатди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. 

74-дақиқа. Лукас Васкес рақибдан чаққонроқ ҳаракат қилмоқчи бўлиб, хатога йўл қўйди. Жарима зарбаси белгиланди.    

73-дақиқа. Хавфли вазият! Давид Гарсия тўпни Бенземага ўтишига йўл қўймади.   

71-дақиқа. Винисиус қулай нуқтага чиқиб бориб зарба берди, аммо дарвозабон қайтарганидан ташқари, ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни ҳам қайд этди. 

69-дақиқа. Ўзгаришлар! Менди, Асенсио ва Карвахаль ўрнига Марсело, Азар ва Лукас Васкес ўйинга қўшилди.   

Ўз навбатида "Реал"да ҳам 3 футболчи майдонга тушишга тайёр турибди. 

67-дақиқа. ЎзгаришларЧими Авила ва Хавьер Кальво ўрнига Дарко Брашанац ҳамда Рубен Гарсия ўйинга қўшилди. 

66-дақиқа. Чапдан келаётган тўпга Карим Бензема жарима майдончаси чизиғидан туриб, зарба берди, аммо уриниши қовушмади. Эррера эркин зарба билан тўпни ўйинга қайтаради.  

64-дақиқа. "Осасуна" буёғига ҳеч тортинмай, уялмай тўпни дуч келган томонга тепиб, узоқлаштириш билан банд.  

62-дақиқа. Иккинчи бўлимда деярли бир хил нарсалар такрорланмоқда. "Реал" катта устунликка эга, узатмалар, зарбалар, зарбага уринишлар, лекин тўп дарвозага боришни истамаяпти.  

59-дақиқа. Родригонинг анча ақлли узатмасига шерикларидан ҳеч ким етиб бора олмади, акс ҳолда гол бўлиши муқаррар эди. 

56-дақиқа. "Реал" тўп билан, мезбонлар рақибни деярли жарима майдонига "қамаб" қўймоқда, лекин ҳозирча бундан ҳеч қандай наф чиқара олмаяпти.  

54-дақиқа. Ўз навбатида "Осасуна"нинг қарши ҳужумини Карвахаль узиб қўйди. 

Бурчак зарбасини Кроос амалга оширди, лекин дарвозабон баланд сакраб тўпни ушлаб олди. 

53-дақиқа. Карим Бензема жарима майдончасига Кроос билан девор услубида ўйнаб ёриб кирди ва зарба йўллади, аммо тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.  

Бурчак зарбасидан эса "Осасуна" вакиллари наф чиқара олишмади.

50-дақиқа. Қарши ҳужумда "Реал" дарвозасига гол бўлишига сал қолди. Карвахаль бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига йўналтира олди.  

49-дақиқа. Яна чап қанотдан ривожлантирилган ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди.  

47-дақиқа. "Реал" яна урғуни чап қанотга беради чоғи. Бу сафар ҳужумга қўшилган Ферлан Менди тўпни жарима майдончасига марказига етказишга уриниб кўрди, бироқ бунга рақиблар йўл қўйишмади. 

Тони Кроосга нисбатан қўпол ҳаракат қилишди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Ўзгариш! Эдуардо Камавинга ўрнига Родриго ўйинга қўшилди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимга бош ҳакам вақт қўшиб бермасликка қарор қилди. Танаффус ва биз ҳам бироз дам оламиз. 

45-дақиқа. Ишлар ўхшайвермагач, ҳужумга Алаба ҳам етиб келди. Айнан унинг узатмасидан кейин меҳмонлар ҳимоячиси сал қолса тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўярди. 

43-дақиқа. "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми ва дарвозабон тўпни майдондан чиқариб юборди. Зарба тезда амалга оширилди, бироқ Камавинга узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.    

42-дақиқа. Кутилмаганда узатмадаги хатодан сўнг, "Осасуна" қарши ҳужумга ўтиб кетаётганида Камавинга ортга қайтиб, тўпни олиб қўйилишига сабабчи бўлди.  

41-дақиқа. Карвахалнинг яширин узатмасини Асенсио тушунмай қолди шекилли, тўпга югурмади ҳам.   

40-дақиқа. Кроос рақибини ўтказиб юбормаслик учун қоидани бузишга мажбур бўлди.  

39-дақиқа. Винисиус қарши ҳужумга қочишга тайёр эди, бироқ шериклари тўпни унга аниқ етказиб бера олишмади.   

38-дақиқа. Каземиронинг зарбасидан кейин тўп майдонни тарк этди.   

36-дақиқа. Тони Кроос дарвозага аниқ зарба берди, посбон ўз ўрнида.  

35-дақиқа. "Осасуна" бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ Куртуа дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келмади.  

33-дақиқа. Камавинга узоқ масофадан зарба бериб кўрди, лекин уринишига аниқлик етишмади. 

31-дақиқа. Винисиуснинг зарбасидан кейин бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо стандартдан наф чиқмади.    

30-дақиқа. Эдер Милитао кутилмаганда узоы масофадан кучли ва аниқ зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.   

Тўпга эгалик қилиш борасида кўрсаткич 72% - 28% "Реал" фойдасига. 



28-дақиқа. Огоҳлантириш! Эдуардо Камавинга рақибга нисбатан қўпол ҳаракати учун сариқ карточка ишлаб олди. 

26-дақиқа. Камавинга шериклари жарима майдончасига ёриб киради деб кутганди, аммо қолганлар уни тушунмади. 

24-дақиқа. Карвахаль анча қулай вазиятда чап оёқда ўта ноаниқ зарба берди.  

23-дақиқа. Бензема рақиб билан курашдан кейин майдонга ноқулай йиқилди чоғи. Ўйин тўхтаб турибди. 

 

22-дақиқа. Эдуардо Камавингада жуда қулай вазият, лекин франциялик футболчининг зарбаси қовушмади.  

20-дақиқа. Майдон марказида тўп учун кураш. 

18-дақиқа. Тўпга жон-жахди билан отилган Марко Асенсио ниятига ета олмади, қўшимчасига рақиб кипери оёғига тегиб кетди. Эррера бундан норози ва ҳакамдан испаниялик ярим ҳимоячи учун сариқ карточка сўрамоқда.    

16-дақиқа. Зарбани Бензема амалга оширди, аммо ноаниқ.  

15-дақиқа. Катта тезликда бир нечта рақибларини алдаб кетаётган Винисиусни охири йиқитишди. 

14-дақиқа. Ҳимоячилар тўпни қайтаргач, тўпни эгаллаб "Осасуна" вакили олдинга қараб юрмоқчи бўлиб турганди, Каземиро уни йиқитиб қўя қолди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

12-дақиқа. Бензема тўп учун курашни ҳакамга "бой берди".   

10-дақиқа. "Осасуна" илк бор рақиб жарима майдонига яқинлашди, лекин биргина футболчини "Реал"нинг тўрт футболчиси "еб" қўйди.  

8-дақиқа. Дарвозабоннинг фаоллиги меҳмонлар ўта хавфли вазиятга қутқарди. Акс ҳолда Карвахаль ё гол уриши ёки шеригини бўш дарвоза олдида тўп билан пайдо бўлишини таъминлаши мумкин бўларди.  

6-дақиқа. Милитао марказга яқин ҳудудда қоидани бузди. 

5-дақиқа. Каземиро тўпни чапроқдан жарима майдончасига ёриб кираётган Винисиусга оширганди, ҳимоячилар узатмани узиб қўйишди.    

3-дақиқа. "Реал" илк дақиқалардан ташаббусни ўз томонига оғидириб олмоқда. Мезбонлар асосан чап қанотдан олдинга ўтишмоқда, одатдагидек Винисиус фаол.

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Стадион узра "Мадрид" мадҳияси янграмоқда. Бугунги беллашувга 50 мингга яқин томошабин ташриф буюриши тахмин қилинганди. Трибуналарда одам етарлича, фақатгина таъмирлаш ишлари сабаб пастки ярусларга чипталар сотилмаган.

Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика