"Арал Самали" лойиҳаси бир йилга ҳам етмадими? Қорақалпоғистонга катта футбол керак эмасми?
06 окт 2021 12:39
Янгиликлар
"Арал Самали" лойиҳаси бир йилга ҳам етмадими? Қорақалпоғистонга катта футбол керак эмасми?
2020 йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукусга ташрифи чоғида "Арал Самали" жамоасини қўллаб-қувватлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳақида қарор лойиҳаси тайёрлансин. Агар кун келиб "Арал Самали" Суперлигада ўйнай бошласа мен ҳам бутун қорақлпоқ халқи билан бирга жамоага мухлислик қиламан", - деб айтганди.
Жамоага эътибор ўзгариши учун умид пайдо бўлди ва "Арал Самали" 2021 йилги мавсумни Про лигада бошлади.
Олинган маълумотларга кўра, 2 октябрь куни Арал самали U-14, U-16, U-18 жамоалари билан мусобақада ўйнай олмаслиги борасида хат жўнатди. Хатда асосий таркибнинг ҳам сафар учрашувларида иштирок этиши ҳам сўроқ остида экани кўрсатилган.
Ўз-ўзидан Қорақалпоғистонга катта футбол керакми ёки йўқми деган савол пайдо бўлади.
Нарзулла Сайдуллаев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар