UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 (матнли трансляция)  18 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  9 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  2 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  3 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  3 10:51Перес Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда  26 10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  1 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0

ОФК кубоги. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ғалабамиз Ўзбекистон учун катта фойда бўлиши мумкин" Янгиликлар

ОФК кубоги. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ғалабамиз Ўзбекистон учун катта фойда бўлиши мумкин"

ОФК кубоги доирасидаги "Насаф" - "Моҳун Баган" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ва футболчи Ҳусниддин Алиқулов иштирок этди.




"Барчага хайрли кун. Рақиблар жиддийлашиб бормоқда, чунки кейинги босқичдаги ҳар бир рақиб кучли бўлади. Ҳиндистон клуби ўйинларини, таркибдаги футболчиларни ва мураббийлар штабини кўриб жиддий жамоа эканини билдик. "Моҳун Баган" Ҳиндистоннинг энг етакчи клуби ҳисобланади. Биз рақибни жуда яхши ўргандик ва яхши тайёргарлик олиб бордик. "Насаф" 100 фоиз ўйинга тайёр. Фақат эртага ғалаба қозониш учун майдонда кўп меҳнат ва маҳорат керак бўлади. Футболчиларим ҳам жисмонан, ҳам ақлан ўйинга тайёр", - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Эртанги рақибимизни яхши ўрганиб чиқдик. Худо хоҳласа яхши ўйин кўрсатиб, жамоамиз мухлисларини ва халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Ҳусниддин Алиқулов.




- Эртага ўзбек мураббийи испан мураббийи билан тўқнаш келади десак ҳам бўлади. Ҳиндистонда чемпионат март ойида тугагани эратнги ўйиндан олдин "Насаф"га устунлик берадими?

- Жамоа сўнгги ойларда кам ўйин ўтказган ва бизда у қадар кўп маълумот йўқ. Аммо ОФК кубоги гуруҳ босқичидаги учта ўйинни тўлиқ кўриб чиқдик. Бундан ташқари етакчи футболчиларнинг алоҳида роликларини топдик. Бу ҳам бизга қўшимча маълумот. Рақиб сафида етакчи легионерлар бор, Ҳиндистон терма жамоаси футболчилари бор. "Моҳун Баган" биз билан ўйинга Дубайда тайёрланди ва у ерда ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказганини биламиз.

- "Насаф" эртага ғалаба қозонса кейинги йил ОЧЛ учун Ўзбекистон клубларига 2+2 квота берилиши мумкин бўлади. Шуни йигитлар қанчалик ҳис қилишмоқда?

- Албатта бу томонлари ҳам бор. Эртанги ғалабамиз Ўзбекистон учун катта фойда бўлиши мумкин. Бу ўйинлар орқали ёш футболчиларимиз тажриба олишади. Клуб молиявий томонлама ҳам ютиши мумкин. Барчасини яхши тушуниб турибмиз. Эртага ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш учун ўйнаймиз.




- Рақиб сафидаги қайси ўйинчиларни алоҳида кўрсата оласиз?

- Ўйинни яхши ташкил қила оладиган жамоа. Кимдир легионер сифатида кўпроқ гол ураётгандир, аммо барибир жамоавий ўйини яхши. Баъзида британча футбол намойиш этади. Ўйин давомида схемаларни ўзгартириб турганини кўриш мумкин. Рақибимиз жиддий ва таркибида 4 нафар легионер бор. Франциялик легионер ўрнига финляндиялик ҳужумчини қўшиб олди. Бу футболчини ҳам ўрганиб чиқдик. Сентябрь ойида Финляндия терма жамоасига ҳам чақирув олди. Бир сўз билан айтганда рақиб тажрибали легионерларга эга.

- Эртаги баҳсда тезкор гол кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Шундай экан жамоаингиз қандай услубда ўйнайди? Ҳужумкорми ёки натижани ўйлаган ҳолда эҳтиёткорми?

- Эртанги ўйин иккала жамоа учун биринчи навбатда натижа муҳим. Сабаби битта ўйинда барчаси ҳал қилади. Таркибимизда ўйинни ҳал қила оладиган ўйинчи йўқ, шу боис жамоавий ўйин кўрсатишимиз керак. Биринчи гол урамизми ёки баҳс охирида гол урамизми фарқи йўқ. Асосийси ғалаба учун майдонда бор маҳоратимизни ишга солишимиз керак.




- Ҳусниддинга савол: Ҳозир "Насаф"даги ички муҳит қандай?

Ҳусниддин Алиқулов: - Жамоада кайфият аъло даражада. Эртанги баҳсга ҳамма тайёр. Насиб қиласа бир бўлиб ғалаба қозонамиз деб ўйлайман.

- ОФК кубогида муносиб иштирок этиш учун захира ўриндиғи узун бўлиши керак. Агар олдингизни танлов бўлганида қай бирини танлаган бўлардингиз: Суперлигада иккинчи ўринни олиш ёки ОФК кубогини қўлга киритиш?

- (кулади) Ажойиб савол бўлди. Саволингизни тушундим. Агар ҳақиқатни айтадиган бўлсак кўпроқ эътиборимиз ОФК кубогига қаратилган. Ўйинлар кўрсатмоқдаки мусобақада ғолиб бўлишимиз мумкин. Албатта бу осон бўлмайди. Бекорга гапимни бошида рақиблар жиддийлашиб бормоқда деб айтмадим. Ҳар бир босқичда рақиб кучайиб бораверади. Агар танлаш имконияти бўлганида иккаласига ҳам ҳаракат қилардик. Балки саволингизни аниқ жавоб бермагандирман, аммо жавобимдан қисман қониқдингиз деб ўйлайман.




- "Аҳал" билан ўйинда жамоа икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганида бироз бўшашганди ва ҳисоб тенглашганди. Бўлажак рақиб билан баҳсдан олдин менсимаслик ҳолати йўқми?
Ҳусниддин Алиқулов:
- Албатта жамоани майдонга ҳурмат қилиб тушамиз.

Рўзиқул Бердиев: - Фақат "Аҳал" билан эмас гуруҳ босқичида ҳам шундай ҳолат бўлганди, бироқ ўшанда рақиблар гол ура олишмаганди. Жамоани руҳий ҳолатини меъёрида олиб бориш керак.

- ОАВда раҳбарият футболчиларни рағбатлантириш борасида камчиликка йўл қўйгани ҳақида хабарлар чиққанди. Ҳозир бу камчиликлар бартараф қилиндими?

- Бизда раҳбарият билан ҳеч қандай жанжалли ҳолат бўлмаганди. Ёзилган барча нарса ҳам рост эмасди. Ёзишдан олдин ўша жараёнда бўлишинг керак ва барчасидан хабардор бўлишинг керак. Тахмин қилиб ёзиш тўғри эмас.



Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика