Эшитдик-да! Арсланмират Аманов "Сўғдиёна"ни тарк этди
31 июл 2021 19:05
Янгиликлар
Эшитдик-да! Арсланмират Аманов "Сўғдиёна"ни тарк этди
Чемпионатимизда ёзги трансфер ойнаси ёпилишига оз фурсат қолаётганда жамоаларимиз таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.
Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Арсланмират Аманов клубини ўзгартирди. Футболчи эндиликда фаолиятини Туркманистоннинг "Аҳал" клубида давом эттиради. Аманов биринчи даврада "Сўғдиёна" сафида 11та баҳсда майдонга тушди ва 1та голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз ОФК кубоги марказий минтақанинг икки гуруҳи ғолиблари "Насаф" (Ўзбекистон) ва "Аҳал" (Туркманистон) ўртасидаги ўйин Қаршида ўтказилади. 25 август куни бўладиган мазкур ўйин ғолиби ОФК кубоги ярим финалига чиқади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар