UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  0 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  1 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  6 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  9 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0

3-тур ўйинларидан бирида тўртта ҳакамлик хатоси бўлди. Ҳакамлик бўйича экспертимиздан таҳлил Янгиликлар

3-тур ўйинларидан бирида тўртта ҳакамлик хатоси бўлди. Ҳакамлик бўйича экспертимиздан таҳлил

Россиялик собиқ ҳакам барча баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлига 3-тур ўйинларидаги ҳакамлик билан боғлиқ бўлган энг баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


✅ "Локомотив" - "Пахтакор"

Ҳакамнинг яхши ва тезкор қарори. Сўзсиз пенальти. "Пахтакор" ҳимоячиси эҳтиётсизлик сабаб фол қайд этди. Ҳакам яхши позицияда турганди.



❌ "Нефтчи" - "Металлург"

"Нефтчи" ўйинчиси томонидан қизил карточкага яқин жуда қаттиқ фол. Қизил карточка учун юқори кўтарилган оёқ ва фолнинг юқори интенсивлиги бўлиши керак. Ҳакамнинг қандай қарор чиқаришга шубҳаланиб қолгани кўриниб турибди.

Афсуски, катта планда такрорий лавҳа йўқ ва биз асосий нарсани кўрмаяпмиз. Ўйинчи тишлари билан рақибга тегмоқдами? Агар теккан бўлса, айнан қаерга. Агар фол тойиб кетиш натижасида бўлган бўлса, қарорни тушуниш мумкин. Агар "Нефтчи" ўйинчиси тишлари билан рақибнинг тиззасига теккан бўлса уни четлатиш керак эди. Кўпроқ қизил карточка тарафдориман.



❌ "Сўғдиёна" - "Олимпик"

Агар VAR'да такрорий лавҳалардаги камералар бўлса, ассистентнинг офсайд ҳақидаги қарорини бекор қилиш мумкинмас: унинг яққол хатога йўл қўйганига исбот йўқ.

Ажабланарлиси, VAR ҳужум нимадан бошланганига эътибор қаратмади. Бош фазада "Сўғдиёна" футболчиси қўл билан ўйнади ва сакраш пайтида рақибининг елкасига ўзини ташлади. VAR бош ҳакамни фолни баҳолаш ва гол ҳақида қарор қабул қилиш учун мониторга чорлаши керак эди.

Менимча, агар ҳужумнинг боши ҳақида гапирсак, "Сўғдиёна"нинг голини ҳисобга олмаслик учун асос бор эди.



❌ "Сўғдиёна" - "Олимпик"

Пенальти "Олимпик" фойдасига нотўғри белгиланди, бу ҳакамнинг яққол хатоси. VAR вазиятга аралашиши керак эди. "Олимпик" ўйинчиси рақиб каби позиция учун курашда қўлни ишлатди. Уларнинг контакти йиқилиш учун етарли эмас, у жуда ҳам "енгил". Шу билан бирга, ҳужумчи ҳимоячи чиқариб юборган тўпга ўйнаш учун ҳеч қандай имкониятга эга эмасди. Ҳакамнинг қўпол хатоси.



❌✅ "Сўғдиёна" - "Олимпик"

Агар ҳакам "Олимпик" ўйинчисини қўл билан ушлашни қайд этган бўлса, унда у гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум этгани учун "Сўғдиёна" ҳимоячисига қизил карточка кўрсатиши керак. Ҳужумчи кейинги тегиниш билан жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериши мумкин эди. Қоида бузилиш жойи ҳақида: фол ҳақиқатдан ҳам жарима майдончасига қадар содир бўлди ва VAR тўғри маълумот етказди.



❌✅ "Сўғдиёна" - "Олимпик"

Ушбу ўйиндаги ажабланарли қарорлар фестивали VAR'га қадар ҳам етиб борди. Мониторга чақириш учун сабаб нолга тенг - ҳакам вазиятни ўзи кўрди ва ўйинни давом эттирди. Нега унга танага ёпишган ва қоида бузилиш ҳисобланмайдиган қўлни кўрсатиш керак? Бу ерда рўй берган бўлиши мумкин бўлган ягона нарса: ҳакам ўзидан босимни олиб ташлаш учун такрорий лавҳа кўришни ўзи айтган. Бунақаси ўйин сўнггидаги баҳсли вазиятларда бўлиши мумкин. Агар бу яққол хатога боғлиқ бўлган бўлган ҳолда VAR'нинг қарори бўлса, унда аралашув хато.

Ҳакамлар якунда тўғри таҳлил қилишди ва "Олимпик" дарвозаси томон пенальти белгилашмади. Аммо, олдин айтганимдек, VAR'нинг аралашуви хато.



✅ "Сурхон" - "Андижон"

Ҳакам ва баҳолаш учун оддий вазият: пенальти. Фақатгина "Сурхон" ўйинчисининг нега бундай тарзда оёқ билан ташланиши тушунарсиз. У тўп учун ўйнаш имкониятига эга эмасди. Агар "Сурхон" футболчиси тасодифан йиқилган бўлса ҳам, бу барибир "эҳтиётсизлик сабаб" фол. У майдондаги ҳаракатларига жавобгар. "Андижон" ўйинчиси тўпга биринчи бўлиб ўйнади, шундан сўнг ушбу контакт рўй берди.



❌ "Сурхон" - "Андижон"

Катта эҳтимол билан "Андижон" ўйинчиси тишлари билан рақибнинг бошига тегмади. Аммо, шундай ҳолатда ҳам хавфли ўйин учун сариқ карточка кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга, ҳакамнинг қандай қарор қабул қилгани кўринмаган. Хавфли ўйин бўлганда эркин зарба белгилаш керак бўларди, фолда (контакт бўлганини ҳисобга олган ҳолда) эса жарима зарбаси.



✅ "Сурхон" - "Андижон"

Катта эҳтимол билан офсайд йўқ. VAR чизиқларисиз бош ҳакам ассистентнинг қарорини қабул қилади. Бундай нозик вазиятларда ҳужум фойдасига ўйнашга бериш бўйича кўрсатма бор. Гол тўғри ҳисобланди.



✅ "Сурхон" - "Андижон"

Умумий пландан такрорий лавҳа йўқ, аммо ассистент тўғри қарор қабул қилганга ўхшайди. "Сурхон" ўйинчиси орқадан югуриб чиқди ва қоидабузарликсиз гол урди.



✅ "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

Қизиқарли ва жуда ноёб вазият. Аммо, якуний қарор тўғри бўлди: агар тўп шеригининг (бу ҳолатда дарвозабон) тўпга бўлган атайин ҳаракатидан сўнг қўлга теккан бўлса, бу ерда фол йўқ. Бу вазиятда "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти бўлиши ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ҳакам вазиятни яхши баҳолади.



✅ "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

VAR'нинг тўғри аралашуви ва тўғри қарор. "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти: қўл нотабиий ҳолатда, ўйинни давом эттириш учун асос йўқ.



✅ ОКМК – "Динамо"

ОКМК ҳимоячиси тўпни блоклаган ҳолда барибир унга ўйнаётгандек кўринмоқда, шундан сўнг ўйин тўқнашуви рўй берди. Унинг ҳаракатларида ҳеч қандай эҳтиётсизлик йўқ, ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди.



✅ ОКМК – "Динамо"

"Динамо" ўйинчиси фолни яққол "кўрсатди". Балки қандайдир тегиниш бўлгандир, аммо бу пенальти белгилаш учун сабаб эмас. Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш ҳақидаги тўғри қарори.



Шундай экан, Суперлига ҳакамлари 14 вазиятдан 6тасида хатога йўл қўйишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика