UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1 (матнли трансляция)  7 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  21 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  2 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

Евро-2020. Украина Шимолий Македонияни мағлуб этди Янгиликлар

Евро-2020. Украина Шимолий Македонияни мағлуб этди

Европа чемпионати "C" гуруҳи 2-тур доирасидаги Украина - Шимолий Македония ўйини бўлиб ўтди.


2-тур

"С" гуруҳи

Украина – Шимолий Македония 2:1 (2:0, 0:1)
17 июнь, 18.00, «Миллий стадион»
Голлар:
1:0 – 29 Ярмоленко, 2:0 – 34 Яремчук, 2:1 – 57 Алиоски.
Украина – Бушчан, Забарный, Миколенко, Караваев, Матвиенко, Шапаренко (Сидорчук, 78), Зинченко, Степаненко, Малиновский (Соболь, 90), Ярмоленко (Циганков, 70), Яремчук (Беседин, 70).
Шимолий Македония – Димитриевски, Велкоски (Тричковски, 85), Муслиу, Ристовски, Алиоски, Адеми (Ристевски, 85), Николов (Трайковски, 46), Барди (Аврамовски, 77), Спировски (Чурлинов, 46), Элмаз, Пандев.
Огоҳлантиришлар: Шапаренко (43), Велкоски (59), Аврамовски (83).


Украина

Андрей Ярмоленко - 29', Роман Яремчук - 34'

Чемпионат Европы. Группа C . 2-тур

17/06/2021, 19:00

1
:
2
Тугади

Северная Македония

Эзджан Алиоски - 57'

Стадион: Arena Nationala, 10001 томошабин

Бош ҳакам: Fernando Rapallini

45'
90'
29'  Андрей Ярмоленко
29'  Александр Караваев
34'  Роман Яремчук
34'  Андрей Ярмоленко
43'  Николай Шапаренко
70'  Андрей Ярмоленко (Виктор Цыганков)
70'  Роман Яремчук (Артем Беседин)
78'  Николай Шапаренко (Сергей Сидорчук)
84'  Руслан Малиновский
90'  Руслан Малиновский (Эдуард Соболь)
46'  Стефан Спировски (Дарко Чурлинов)
46'  Бобан Николов (Александар Трайковски)
57'  Эзджан Алиоски
57'  Эзджан Алиоски
59'  Дарко Велковски
77'  Энис Барди (Даниэл Аврамовски)
83'  Даниэл Аврамовски
85'  Ариян Адеми (Кире Ристевски)
85'  Дарко Велковски (Иван Тричковски)

ЯНГИЛАШ



90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! УКРАИНА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ! 

83. СЕЙВ! Дмитриевски Малиновскининг зарбасини қайтарди. ҚОЙИЛ! Бугун посбонлар ажойиб ўйин намойиш қилишмоқда.

82. ПЕНАЛЬТИ! Бош ҳакам қоида бузилганини маълум қилди ва нуқтани кўрсатди.

80. ВАР ишга киришди. Бироз олдин Украина жарима зарбасини амалга оширганда, тўп жонли деворга текканди. Ҳакам тўп қўлга текканини экран орқали кузатмоқда.

74. ЦИГАНКОООВ! Ҳозиргина захирадан ўйинга қўшилган Циганков жамоасининг учинчи голини уриши мумкин эди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

70 Ўзгариш: Ярмоленко ўрнига Циганков, Яремчук ўрнига Беседин майдонга тушишди.

68. ЗАРБААА! Трайковскининг кучли зарбасини Бушан қайтара олди, ҳисоб тенглашишига оз қолганди.

65. Малиновскийнинг жарима майдончаси ичидан берган зарбасини Дмитриевски қайтаришга муваффақ бўлди.

62. Украина терма жамоаси тўп назорати орқали вазиятни қўлга олишни режа қилган ва буни ҳозирча уддалаяпти.

56. ГОООЛ! АЛИОСКИ! Ҳисоб қисқарди, 2:1. Бушан пенальтини қайтарди, аммо қайтган тўпган яна Алиоски зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.

54. ПЕНАЛЬТИ! Македониялик футболчи рақиб дарвозасининг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, Бушан бир амаллаб тўпга тегди ва тўсин туфайли тўп дарвозага кирмади. Қайтган тўпга Пандев зарба беришга уринди, бу сафар ҳимоячи Горанга нисбатан қўполлик ишлатди.

50. Зарбааа... Малиновскийнинг жаримадан берган зарбасини посбон қайтаришга муваффақ бўлди.

47. ЗАРБААА! Македонияликлар иккинчи бўлим бошиданоқ ҳисобни қисқартиришга яқин келишди, аммо Адемининг яқин бурчакка берган зарбасини Бушан қайтаришга муваффақ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Шапаренко Македония жарима майдончаси ичида йиқилди... Ҳакам хуштак чалди ва симулцияция ишлатган футболчига сариқ карточка кўрсатди.

40. ЗАРБААА! Караваев жарима майдончаси ичидан Македония дарвозасини ишғол қилишга уринди, тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб, йўналишини бироз ўзгартирди, аммо македониялик посбон Дмитриевски ҳисоб йириклашиб кетишига йўл қўймади.

39. ГОЛ! ЙЎҚ, Пандевнинг голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади.

37. Македонияликлар устози Игорь Ангеловски шогирдларини олдинга чорламоқда.

34. ГОООЛ! ЯРЕМЧУК! Орадаги фарқни тиклаш учун олдинга чиқиб кетган македонияликлар ҳимояда хатога йўл қўйишди ва ҳимоячилардан қочиб кетган Яремчук ўз жамоасининг иккинчи голини урди.

29. ГОООЛ! ЯРМОЛЕНКО! Тўп бурчакдан узатилди, яқин бурчакка югурган Караваев орқасига қарамай ажойиб пас берди ва узоқ бурчакдаги Ярмоленко ҳисобни очди.

28. ЯРМОЛЕНКО! Форварднинг яқин масофадан берган зарбасини македониялик посбон қайтаришга муваффақ бўлди, бурчак ўткир эди.

26. Малиновски рақиб билан тўқнашувдан сўнг йиқилди, аммо ҳакам фол йўқлигини кўрсатди.

24. Украиналиклар сўнгги бир неча дақиқа давомида Македония жарима майдончасини "қамалга олиб", кетма-кет ҳужумлар уйиштирмоқда.

20. Украина рақиб жарима майдончаси ичида тўпга эгалик қилди, аммо зарба беришни амаллай олмади.

16. Македониядан навбатдаги ҳужум: Қанотдан узатилган тўпни Элмас дарвозага буришга уринди, аммо зарба бироз ноаниқ чиқди.

15. ЗАРБААА... Николовнинг Украина дарвозаига берган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегди. Тўп йўлига футболчи тўғаноқ бўлмаганида ҳисоб очилиши мумкин эди.

11. ЯРЕМЧУУУК! Украиналик форвард дарвозага зарба бериш ўрнига жамоадошига пас беришни маъқул кўрди, аммо қарор хато бўлиб чиқди ва ҳимоячи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

8. ЗАРБААА... Малиновскийнинг зарбасини Македония посбони қайтаришга муваффақ бўлди.

4. Украиналиклар дастлабки хавфли ҳужумини амалга оширди ва ҳужум ноаниқ бўлсада зарба билан якун топди.

3. Бугун иккала жамоа фақат ғалаба учун майдонга тушган. Айнан ушбу ғалаба уларга кейинги босқичга чиқиш учун имкон бериши мумкин.

1. Учрашув бошланди.

Украина: Бушан, Забарний, Миколенко, Караваев, Матвиенко, Шапаренко, Зинченко, Степаненко, Малиновский, Ярмоленко, Яремчук.

Шимолий Македония: Димитриевски, Велкоски, Муслиу, Ристовски, Алиоски, Адеми, Николов, Барди, Спировски, Элмаз, Пандев.

ЕВРО-2020 ГУРУҲЛАРИДАГИ ҲОЛАТ

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика