UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  0 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  23 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  20 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1

Футзал. Жаҳон чемпионати-2021га қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоаси Россия, Миср ва Гватемала билан бир гуруҳда Янгиликлар

Футзал. Жаҳон чемпионати-2021га қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоаси Россия, Миср ва Гватемала билан бир гуруҳда

Хабарингиз бор, бу йил футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати Литва мамлакатида бўлиб ўтади.

Шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари ўтказиладиган мусобақа қуръа ташлаш маросими бошланмоқда. Ушбу саҳифада жараённи онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалнинг "B" гуруҳида Россия, Миср ва Гватемала терма жамоалари билан баҳс олиб боради.


"A" гуруҳи

A1 Литва

A2 Венесуэла

A3 Қозоғистон

A4 Коста-Рика


"B" гуруҳи

B1 Ўзбекистон

B2 Гватемала

B3 Россия

B4 Миср


"C" гуруҳи

C1 Таиланд

C2 Португалия

C3 Марокаш

C4 Соломон оролллари


"D" гуруҳи

D1 Панама

D2 Чехия

D3 Вьетнам

D4 Бразилия


"E" гуруҳи

E1 Ангола

E2 Япония

E3 Парагвай

E4 Испания


"F" гуруҳи

F1 Аргентина

F2 АҚШ

F3 Сербия

F4 Эрон


20:20. Биринчи саватчадаги терма жамоалар ўз гуруҳларини билиб олишди. Навбат иккинчи саватдаги жамоаларага.

20:16. Россия терма жамоаси "B" гуруҳига тушди.

20:15. Одатга кўра, мезбон терма жамоа "A" гуруҳидан жой олди. Литва бу гуруҳда биринчи жамоа бўлади.

20:12. Мундиал Литванинг учта шаҳрида бўлиб ўтади. Булар: Вилниус, Каунас ва Клайпеда.

20:10. Футзал бўйича икки карра Жаҳон чемпиони испаниялик Кике ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

20:07. Маросимни олиб бораётган хоним саҳнага Литва футболи афсонаси Эдгарас Янкаускасни таклиф қилди.

20:04. ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг олдиндан ёзиб олинган сўзлари қўйиб эшиттирилди.

20:01. 2016 йил Колумбияда ўтказилган мундиалдан лавҳалар қўйиб берилди.


Қуръани кўриш учун ҳавола



Бошланмоқда...


Саватчалар мана шундай кўриниш олган.


Маълумот учун Кике испаниялик ва ўз терма жамоаси билан 5 маротаба мундиалда иштирок этган. 2000 ва 2004 йилларда Испания терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлган.

19:53. Бугунги қуръа ташлаш маросимида футзал афсоналаридан бири Кике ҳамда Литва футболи афсонаси Эдгарас Янкаускас иштирок этади.

19:50. Айни пайтда қуръа ташлаш маросими учун деярли ҳамма нарса шай, буни ўзингиз суратларда ҳам кўришингиз мумкин.


Мундиалда жами 24 терма жамоа иштирок этади ва жамоалар 4тадан 6 гуруҳга бўлинади.

Қуръадан аввал барча иштрокчи жамоалар 6тадан 4та саватчага бўлиб чиқилди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги 4-саватчадан жой олди. Бу дегани футзал терма жамоамиз 4-саватчадаги жамоалар билан бир гуруҳдан жой олмайди. 

1-саватча: Литва (мезбон), Бразилия, Испания, Аргентина (амалдаги чемпион), Португалия, Россия.

2-саватча: Эрон, Парагвай, Миср, Коста-Рика, Таиланд, Чехия. 

3-саватча: Соломон ороллари, Япония, Гватемала, Қозоғистон, Сербия, Панама.

4-саватча: Ўзбекистон, Ангола, Марокаш, Венесуэла, АҚШ, Вьетнам. 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика