UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  1 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  2 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  4 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  13 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  11 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"га ютқазди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   8

ЎФА қарор қабул қилди: "Навбаҳор" иккита уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади Янгиликлар

ЎФА қарор қабул қилди: "Навбаҳор" иккита уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 Унда Coca-Cola Суперлига 5-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” – “Пахтакор” учрашувида юзага келган тартибсизликлар масаласи кўриб чиқилди.

Қўмитага тақдим этилган маълумотлар, далиллар ҳамда видео-ёзувлар натижасида учрашув давомида ҳар икки жамоанинг айрим расмий шахслари техник зонани бир неча маротаба тарк этиб, бош ҳакамга қўпол тарзда эътироз билдиргани, учрашувнинг 90-дақиқасида бош ҳакам VAR мониторидан фойдаланиши вақтида унинг иш фаолиятига ҳалал берилгани аниқланди. Қолаверса, учрашувнинг сўнгида “Навбаҳор” футбол клуби мухлислари учрашув расмий шахсларини номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани, шунингдек, улар томонидан майдонга турли буюмлар улоқтирилгани, ЎзМТРКга тегишли кўчма телевизион станцияга ҳужум қилингани ва унга жиддий зарар етказилгани маълум бўлди.

Мавжуд далиллар ва кўрсатмалар атрофлича ўрганиб чиқилиб, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви вақтида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби ишқибозларини мухлислик маданиятидан четга чиқиб, стадионга турли буюмларни улоқтиргани, стадион ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, жамоа расмий шахслари томонидан стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.4., 5.9-бандларига мувофиқ “Навбаҳор лочинлари” футбол клубига нисбатан навбатдаги иккита уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиш интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби Техник директори Мустафо Байрамов, дарвозабонлар мураббийи Павел Синелников стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этгани, жамоа маъмури Абдурауф Ғуломов учрашув якунида рақиб жамоа футболчилари майдонни тарк этаётган вақтда нопрофессионал тарзда уларни жуда қўпол сўзлар билан ҳақорат қилгани учун уларга нисбатан футбол клуби томонидан ички интизом чорасини қўллаш тўғрисида “Навбаҳор лочинлари” футбол клубига ёзма тақдимнома киритилди.

Ўз ўрнида, учрашув вақтида “Пахтакор” футбол клуби расмий шахслари томонидан техник зонани бир неча бор тарк этиб, стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлари содир этилгани, жамоа расмийлари ва айрим футболчилари учрашув бош ҳакамини бир неча марта номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун “Пахтакор” футбол клубига нисбатан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.4-бандига мувофиқ жарима интизом чораси қўлланилди.

Маълумот учун, "Навбаҳор" навбатдаги иккита уй ўйиннини "Турон" ва "Сурхон"га қарши ўтказади.



Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика