UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  0 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  0 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  7 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  25 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  5

Виктор Жалилов: "Бугунги ўйин дурангга мос эди. Қолган воқеалар ҳақида эса гапирмайман" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Бугунги ўйин дурангга мос эди. Қолган воқеалар ҳақида эса гапирмайман"

Суперлиганинг бешинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда қийин ва мураккаб ўйин бўлди. Ўзбекистондаги энг кучли тарки жамоага қарши майдонга тушдик.  Бугунги ўйин дурангга мос эди. Бироқ имкониятни бой бердик. Бугун футболчиларимиз жуда яхши ҳаракат қилишди. Гол ургандан кейин ҳам ҳимояга ётиб олишмади. Босимдан чиқиб кетишга ҳаракат қилишди ва гол ҳам уришди. Қолган воқеалар ҳақида гапирмайман",- дейди Виктор Жалилов.

- Даврон Ҳошимов ўз позициясида яхши ўйнай олаётгани йўқ. Шундай экан Фарҳод Мираҳматов ва Хушнуд Авиловнинг асосий таркибда майдонга тушмаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- Фарҳод Мираҳматов чап қанот ҳимоячиси. У фақат шу позицияда ўйнай олади. Даврон Ҳошимов эса ўнг томонда ўйнайди. Ўнг қанот ҳимоячимиз Хушнуд Авиловда жароҳат бор. Ҳужумчилар муаммоси эса нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистон ҳам мавжуд. Бу терма жамоада ҳам ўз сўзини айтмоқда. Жиддий ўйинларда марказий ҳужумчини топа олмайсиз. Ҳозирги кунда ўйин тақдирини ҳал қиладиган саноқли ҳужумчиларга эгамиз. Машғулотлардаги ҳаракатларидан сўнг футболчиларни майдонга туширамиз. Уларнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқиб иш тутамиз. 

- "Навбаҳор"да легионерлардан кўра маҳаллий ёшларга эътибор қаратиш вақти келдими? Бугун легионерларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳозир легионер ёки маҳаллий футболчини ажратмоқчи эмасман. У ёшми, ёши ўтиб қолганми, мен учун майдонга тушиб, берилган вазифани бажариб, "Навбаҳор" либосида яхши ўйин кўрсатиши муҳим. Жамоанинг талабига жавоб бера олиши ҳам керак. Машғулотларда ўзини кўрсатганлар майдонга тушади. Исоқжонов кичик жароҳат олгани сабаб уни алмаштиришга мажбур бўлдим.

Мағлубиятга учрадикми, демак бизга маҳорат, совуққонлик етишмади. Қайсидир паллада омад ҳам. Нимадир етишмади. Камчиликларни муҳокама қиламиз. Футболчи алмаштириш ўйиннинг боришига қараб амалга оширилади. Шунинг учун Тасич ўйинга қўшилди. Игорь Голбаннинг олдинда кўпроқ фойдаси тегишини инобатга олиб, уни олдинга ўтказиб, Путинчанинни орқароққа ўтказдик. Хатоларни хотиржам таҳлил қиламиз.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика