UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  3 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  27 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  98 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68

Coca Cola Суперлига. "Сурхон" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Металлург"ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Сурхон" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Металлург"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин.



СУРХОН – МЕТАЛЛУРГ - 1:0
11 март 2021 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Ойбек Юнусов

Гол: Жасурбек Ёқубов 90+1, - 1:0.

"Сурхон": 13. Акром Хўжаев, 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Алишер Салимов, 7. Ислом Тошпўлатов (9.Низомжон Норов, 87), 10. Мурод Бобожонов (14.Жасур Холтўраев, 75), 11. Зоҳир Пиримов, 15. Владимир Бубанья, 19. Нуриддин Ҳасанов (21.Жавоҳир Эсонқулов, 73), 20. Ҳусниддин Ғофуров, 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асрор Ғофуров.
Захира: 12.Рустам Нартаджиев, 3.Камолиддин Ашуров, 8.Жаҳонгир Аҳмадов, 70.Иброҳим Йўлдошев.

"Металлург": 12. Александр Лобанов, 7. Дониёр Нарзуллаев (14.Аброрбек Тошқўзиев, 78), 8. Саламат Қуттибоев, 10. Шаҳзодбек Нурматов (9.Маҳмуджон Қудратиллаев, 69), 21. Камолиддин Тожиев, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 34. Евгений Макеев, 55. Акбар Исматуллаев, 88. Евгений Чумак (90.Муҳсин Бозоров, 53), 98. Дамир Темиров.
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 43.Даврон Анваров.

Огоҳлантиришлар: Евгений Чумак 35, Камолиддин Тожиев 38,


ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. "Сурхон" - "Металлург" 1:0

90+3. "Металлург" гол урди, аммо ҳакам қоида бузилганини кўрсатди

90+1. ГОООООООООООООООООООООООЛ! 1:0. Жасурбек Ёқубов бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади. 




90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди.

88. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда ташаббусга эга бўлмоқда ва ҳужумкорликни оширмоқда

87. Ўзгариш. "Сурхон". Тошпўлатов ўрнига Низомжон Норов тушди

83. ГОООООООООООООООООООООЛ! Бурчак тўпидан сўнг Ҳусниддин Ғофуров боши билан зарба берди, Жасур Холтўраев гол урди, бироқ қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди ва гол инобатга олинмади.




78. Ўзгариш. "Металлург". Дониёр Нарзуллаев ўрнига майдонга Аброрбек Тошқўзиев тушди.

75. Ўзгариш. "Сурхон". Мурод Бобожонов ўрнига Жасур Холтўраев майдонга тушди.

73. Ўзгариш. "Сурхон". Нуриддин Ҳасанов ўрнига Жавоҳир Эсонқулов тушди

71. Зарбааа! "Сурхон"нинг хавфли ҳужуми, зарба дарвоза тўрига ташқи томондан тегди

69. Ўзгариш. "Металлург". Шаҳзодбек Нурматов ўрнига майдонга Маҳмуд Қудратиллаев тушди.

65. Жамоалар худди 0:0 ҳисоби учун ўйнашаётгандек таассурот қолдирмоқда.

56. "Металлург"дан ҳужум, чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпга Ихтиёр Тошпўлатов бош билан зарба беришга уринди, ноаниқ!

53. Ўзгариш. "Металлург". Чумак ўрнига Муҳсин Бозоров тушди

52. УХХХХХ! Евгений Чумак майдон марказида жиддий жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам беришди.

47. "Сурхон" бурчак зарбасини амалга оширди. Бу ўйин давомидаги биринчиси. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Жуда зерикарли тарзда кечаётган тайм тугаб бормоқда

39. ЗАРБАААААА! Ислом Тошпўлатовнинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини Лобанов тўпни қайтарди!

38. "Сурхон" хавфли жарима тўпига эга бўлди

38. Огоҳлантириш. "Металлург". Камолиддин Тожиев

35. Огоҳлантириш. "Металлург". Евгений Чумак

28. УХХХХХ! Муродбек Бобожонов бирга бир вазтиятга чиқиб бориб Лобанов билан тўқнашиб кетди, ҳакам тўпга ўйнади деб ҳисоблади ва пенальти белгиламади 




26. Майдонда тактик кураш кечмоқда, жамоалар ёпиқ ўйин намойиш этишмоқда. Ҳеч ким гол ўтказишни истамаяпти

20. УХХХ! "Сурхон"нинг ҳужуми, Лобанов жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтарди

14. Станислав Андреев тўпни жарима майдонига етказиб берди. Аммо якунлайдиган ўйинчи йўқ...

3. Кутилганидек, дастлабки дақиқаларда мезбонлар ҳужумкорликка зўр беришаяпти.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 16:15да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика