UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  4 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  132 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва АПЛ 2-поғонасига қайтди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва АПЛ 2-поғонасига қайтди

АПЛнинг 25-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Ньюкасл 3:1

Голлар: Рэшфорд (30, 1:0), Сен-Максимен (36, 1:1), Жеймс (57, 2:1), Фернандеш (75-пен, 3:1).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Линделеф, Уан-Биссака, Магуайр, Джеймс (Мата, 88), Бруну Фернандеш, Фред, Матич, Марсьяль (Гринвуд, 70), Рэшфорд (Шортайр, 89).

Ньюкасл – Дарлоу, Льюис, Кларк, Крафт, Ласселс, Хэйден, Уиллок, Шелви, Альмирон (Гэйл, 79), Сен-Максимен (Мерфи, 77), Жоэлинтон (Фрэйзер, 55).

Огоҳлантириш: Хэйден (38), Бруну Фернандеш (38), Жоэлинтон (39).

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 30', Дэниел Джеймс - 57', Бруну Фернандеш - 75'

Премьер-лига . 25-тур

22/02/2021, 00:00

1
:
3
Тугади

Ньюкасл

Аллан Сен-Максимен - 36'

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
30'  Маркус Рэшфорд
30'  Харри Магуайр
38'  Бруну Фернандеш
57'  Дэниел Джеймс
57'  Бруну Фернандеш
70'  Антони Марсьяль (Мэйсон Гринвуд)
75'  Бруну Фернандеш
88'  Дэниел Джеймс (Хуан Мата)
89'  Маркус Рэшфорд (Шола Шоретире)
36'  Аллан Сен-Максимен
38'  Айзек Хейден
39'  Жоэлинтон
55'  Жоэлинтон (Райан Фрэйзер)
77'  Аллан Сен-Максимен (Джейкоб Мерфи)
79'  Мигель Альмирон (Дуайт Гэйл)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Ғалабага эришган "Манчестер Юнайтед" "Челси"га қарши ўйин олдидан АПЛ турнир жадвалида 2-ўринга қайтмоқда.

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Юнайтед" таркибида 17 ёшли Шола Шортайр АПЛда дебют қилмоқда. Академия мевалари...

86. Гринвуднинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборишди. 

83. ЗАРБААААААА!! Магуайр боши билан зарба берди. Дарлоу тўққизликдан тўпни олиб чиқди!

81. УХХХ!! Жеймснинг қанотдан оширган тўпи рақибига тегиб, дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

77. Яна бир вазият. Фред бу сафар ноаниқ зарба йўллади.

76. "Юнайтед" ҳисобни ошириб олиши мумкин эди. Гринвуднинг зарбаси ноаниқ кетди.

75. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Фернандеш пенальтидан унумли фойдаланди!

74. ПЕНАЛЬТИИИ!! Уиллок ўз жарима майдончаси ичида Рэшфордни йиқитди!

71. УХХХХ!! Хавфли вазият бўлиши мумкиг эди. Бурчакдан узатилган тўпни Фернандеш Магуайр томон ўтказиб юборди. Харри эса тўпга бироз ета олмади.

68. Фрейзернинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

64. Рэшфорд узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Тўп тўғри Дарлоу томон борди.

60. ЗАРБАААААА!! Марсьяль бир рақибини чиройли тарзда алдаб ўтиб, кучли зарба берди. Дарлоу тўпни қийинчилик билан қайтариб, бурчакка чиқариб юборди.

57. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Матичнинг пасидан кейин Фернандеш тўпни Жеймсга ўтказиб юборди. Даниэль эса яқин бурчакни нишонга олди!!!

54. "Ньюкасл" иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлаганди. Энди ташаббус аста-секинлик билан манкунианликлар томонига ўтмоқда.

50. ЗАРБАААААААА!! Сен-Максимен жуда кучли зарба берди. Де Хеадан яна бир кучли реакция.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишди.

Танаффус!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Жоэлинтонга яна бир бор тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

40. Фред зарба бериб кўрди. Дарлоу синовдан яхши ўтиб олди.

39. Уиллокнинг қанотдан оширган тўпи "Ньюкасл" футболчиларига насиб қилмади.

36. ГОООООООЛЛЛЛ!!! Алан Сен-Максименнинг кучли зарбаси дарвозага кириб кетди!

34. "Ньюкасл" олдинга ўтди. Крафт ўнг қанотдан тўпни дарвоза ёнига оширди. Фред тўпни бурчакка чиқариб юборди.

30. ГОООООООЛЛЛЛЛ!! РЭШФОРРРДДД!!! Ҳужумчи рақибини алдаб ўтди ва дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди!!

27. Альмироннинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

25. Жоэлинтон жароҳат олди. У алмаштирилиши мумкин.

21. "Юнайтед" узоқ вақт давомида ҳужум уюштирди. Марсьяль эса оддий жойда хато қилди ва тўп аутга чиқиб кетди.

19. Жеймснинг зарбасини Дарлоу ушлаб олди.

15. Ўйин темпи пастлаб кетди. Ўйин марказда кечмоқда.

10. Де Хеа пас оширишда хато қилганидан кейин Жоэлинтон тўпни эгаллаб олди ва Шелвига оширди. Жонжонинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

7. Жоэлинтон катта тезлик билан МЮ жарима майдончаси ичигача келди. Фред вазиятни бартараф қилди.

4. ЗАРБААААААА!!! Альмироннинг зарбасини Де Хеа бурчакка чиқариб юборди!

3. Жоэлинтон МЮ жарима майдончаси ичига кириб келди. Магуайр уни тўхтатди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари. Яқин вақтлар ичида "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасида навбатдаги учрашувини ўтказади. Рақиб - "Ньюкасл". Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика