UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  68 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

А Серия. "Женоа" ўз майдонида "Милан"дан очко тортиб олди, Шомуродов 85 дақиқа ўйнади Янгиликлар

А Серия. "Женоа" ўз майдонида "Милан"дан очко тортиб олди, Шомуродов 85 дақиқа ўйнади

"Милан" Италия чемпионатининг 12-турида "Женоа" майдонига сафар уюштирди.

Женоа – Милан 2:2

Гол: Дестро (47, 1:0), Калабрия (53, 1:1), Дестро (60, 2:1), Калулу (83, 2:2).

"Женоа" – Перин, Гильоне, Бани, Масьелло, Пеллегрини (Чиборра, 46), Стураро (Бехрами, 76), Лерагер, Пьяца (Мелегони, 69), Гольданига, Дестро (Скамакка, 76), Шомуродов (Радованович, 85).

"Милан" – Доннарумма, Калулу, Калабрия, Диогу Далот, Романьоли, Чалханоглу, Тонали (Браим Диас, 77), Кастильехо (Салемакерс, 53), Кессиэ, Ребич (Хеуге, 53), Рафаэл Леау.

Огоҳлантириш: Пеллегрини (18), Романьоли (25), Кастильехо (54).

Дженоа

Маттиа Дестро - 47', Маттиа Дестро - 60'

Серия А . 12-тур

17/12/2020, 00:45

2
:
2
Тугади

Милан

Давиде Калабрия - 52', Пьер Калулу - 83'

Стадион: Stadio Luigi Ferraris, 0 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
18'  Лука Пеллегрини
46'  Лука Пеллегрини (Леннарт Чиборра)
47'  Маттиа Дестро
60'  Маттиа Дестро
60'  Паоло Гильоне
68'  Марко Пьяца (Филиппо Мелегони)
76'  Маттиа Дестро (Джанлука Скамакка)
76'  Стефано Стураро (Валон Бехрами)
85'  Элдор Шомуродов (Иван Радованович)
87'  Иван Радованович
25'  Алессио Романьоли
52'  Давиде Калабрия
52'  Хакан Чалханоглу
53'  Саму Кастильехо (Йенс Петер Хауге)
54'  Саму Кастильехо
54'  Анте Ребич (Алексис Салемакерс)
77'  Сандро Тонали (Браим Диас)
83'  Пьер Калулу
83'  Алессио Романьоли
83'  Рафаэл Леау

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Женоа"нинг А Сериядаги ғалабасиз ўйинлари серияси 11 ўйинга етмоқда.

90+4. УХХХХ!! Салемакерс "Женоа" дарвозасига зарба бера олмади. Ҳимоячилар тўпни чиқариб юборди.

90+3. "Милан" босимни оширган. Бурчак зарбаси.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБАААААА!! Скамакка чалқанча услубда чиройли зарба берди. Жижидан чиройли ва супер сейв!

88. Чалханоглунинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

87. Диас йиқитилди, "Милан"да  хавфни нуқтадан стандарт вазият.

85. Элдор ўз ўрнини Радовановичга бўшатиб берди. Ёмон ўйин кўрсатмади Шомуродов.

83. ГОЛ! Бурчакдан оширилган тўпни Калулу дарвозага йўллади. Дебют ўйинда дебют гол...

81. Ҳужумга ўтаётган "Милан"да хатолар кўпаймоқда. Ҳимоядаги "Милан" эса ёмон ўйин кўрсатмаяпти.

78. ХАУГЕЕЕЕЕЕ!!! УХХХХ!! Зарба бироз ноаниқ...

76. "Женоа" таркибида ўзгаришлар бўлди. Шомуродов майдонда қолди. Демак, Маранга Элдорнинг ўйинлари маъқул келмоқда.

72. УХХХХХХХ!! Салемакерс бир неча рақибини алдаб ўтиб, Перин дарвозасини нишонга олди. Ҳимоячилар тўп йўлига тўсиқ бўлишди.

70. Стураро ҳужумга ўтаётган Элдорни тўп билан таъминлашга ҳаракат қилди. Калабрия хавфни бартараф этди.

68. Шомуродов қоидани бузди. "Милан" стандарт вазиятга эга бўлмоқда.

65. "Милан" А Сериядаги сўнгги мағлубиятини айнан "Женоа"дан қабул қилиб олган. Бу воқелик 8 март куни "Сан Сиро"да содир бўлган экан. Ўша ўйиндан кейин 3 ой давомида пандемия сабабли А Серияда ўйинлар бўлмади)

60. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! Қанотдан оширилган тўпга Дестро боши билан зарба бериб, ҳисобни "Женоа" фойдасига ўзгартирмоқда!

58. Энди яна кучлар тенглашди. "Женоа" эса кўп ҳам ҳимояга ётиб олаётгани йўқ.

53. Гол! Калабриянинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Перин қайтара олмади... Эххх, Маттиааа.

47. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Элдорнинг зарбасини Доннарумма қайтарди. Дестро эса гол урди ва голни Элдорнинг фарзандига бағишлади!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Орсато биринчи бўлимга вақт қўшиб бермади ва тайм якунланди.

44. Элдорнинг паси ноаниқ бўлди ва тўп "Милан" футболчиларига ўтиб кетди.

40. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтмоқда.

37. ПЕРИНННННН!!! Ребич бир неча рақибини алдаб ўтиб, Перин билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди. Периндан супер сейв!

36. ЗАРБАААА!! Ўйинда голга тортадиган илк вазият. Дестронинг зарбасига куч ва аниқлик етишмади.

34. УХХХХХХХ!!! Элдор узоқ масофадан узатилган тўпга етиб борди ва Доннаруммадан ҳам ўтиб кетганди. Бироқ оффсайд белгиланди.

33. "Милан" босимни бошлади. Кетма-кет бурчак зарбаларидан фойда чиқмади.

29. "Женоа"нинг ҳужуми Дестронинг фол ишлатгани сабабли тўхтаб қолди.

26. "Милан" ҳужумга ўтди. Леаонинг чап қанотдан оширган тўпини "Женоа" ҳимоячилари тепиб юборди.

24. Сал қолди. Тонали ўнг қанотдан тўпни "Женоа" дарвозаси ёнига ташлади. Пеллегрини вазият қаҳрамони.

22. УХХХХХ!! Чалханоглунинг жаримадан йўллаган зарбасини Перин ушлаб олди.

20. Гильонеееее!! Шомуродовнинг ажойиб пасидан кейин Гильоне "Милан" посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетиши мумкин эди. Лекин Гильоне тўпни тўхтата олмади.

18. "Женоа" футболчилари оддий пасларда кўп хато қилмоқда. "Текис" жойда тўп рақибларга бериб қўйилмоқда.

11. Ҳакамлар адашди. Бурчакдан оширилган тўпни Романьоли дарвоза томон тепди. Тўп Элдорга текканди. Ҳакамлар эса бурчак тўпи белгиламади.

9. Кастильехо ўнг қанотдан "Женоа" жарима майдончаси ёнигача кириб келди ва зарба берди. Ноаниқ.

8. "Женоа" ҳужумга ўтди. Элдорга оширилган тўпни Романьоли бурчакка чиқариб юборди.

6. "Милан" узоқ вақт давомида кичик паслар орқали ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди. Элдор тўпни Кессьедан олиб қўйди.

5. "Милан" ташаббусни қўлига олишга интилмоқда. "Женоа" эса бўш келмаяпти.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Менимча, бугун ҳам "Женоа" ҳимоявий ўйин кўрсатса керак, яъни, иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнайди. "Милан" эса доимий босим остида рақибларини ушлаб туради.

- Рэп қўшиқ садолари остида футболчилар майдонга тушиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Элдор Шомуродов бугун "Милан"га қарши ўйнайди. Ўйинни сизлар билан бирга Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика