UZ

Сўнгги янгиликлар

23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  0 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  2 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  2 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  62 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1

ЕЧЛ. "Лейпциг"га мағлуб бўлган "Манчестер Юнайтед" Европа лигасига тушиб кетди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Лейпциг"га мағлуб бўлган "Манчестер Юнайтед" Европа лигасига тушиб кетди

ЕЧЛнинг 6-туридан ўрин олган "Лейпциг" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли транслциясини кузатиб боринг.

РБ Лейпциг Германия – Манчестер Юнайтед Англия 3:2

"Ред Булл Арена Лейпциг"

Голлар: Анхелиньо (2, 1:0). Хайдара (13, 2:0). Клюйверт (69, 3:0). Фернандеш (80-пен. 3:1). Погба (82, 3:2).

Лейпциг - Гулаши, Мукиеле, Орбан, Конате, Анхелино (Хальстенберг, 87), Хайдара, Кампль (Адамс, 75), Сабитцер, Нкунку, Дани Ольмо, Форсберг (Поулсен, 56).

Манчестер Юнайтед - Де Хеа, ван-Биссака , Магуайр, Линдельоф (Туанзебе, 77), Шоу (Уильямс, 61), Мактомини, Матич (Погба, 61), Теллес (ван де Бек, 46), Бруну, Гринвуд, Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар:  Кампль (35), Шоу (43), Клюйверт (62), Магуайр (63), Уильямс (68), Линдельоф (77), Адамс (82).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! МЮ Европа лигасига тушиб кетди. "Лейпциг" эса плей-оффга йўлланма олмоқда! Ажойиб ўйин учун икки томонга раҳмат айтамиз.

90+4. УХХХХ!! Сал қолди автогол ва  дуранггаааа...

90+2. Тўқнашув. Орбан энди 2-3 дақиқа ётади.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. РЭШФОРДДДД!! Гулашининг ўзига зарба бериб қўйди...

88. МЮ!!! Ажойиб вазият юзага келганди. Рэшфорднинг пасидан кейин Мактомини ноаниқ зарба йўллади.

86. МЮ ҳаракат қилмоқда. Бироқ "Лейпциг" вақтни чўзиш услубига ўтиб олди.

ЙЎҚҚҚ !!ГОЛЛЛЛЛЛ!!!! Нималар бўляпти!!! ГОЛ азиз дўстлар! Гол кимга ёзиларкин... 2 дақиқа олдин ҳисоб йирик кўринишда эди.

82. Погба гол урганди, бироқ гол инобатга олинмади.

80. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Бруну пенальтидан унумли фойдаланмоқда!

79. ПЕНАЛЬТИ!!! Гринвуд йиқитилди!

74. ЗАРБАААААААА!!! Брунудан кучли зарба ва Гулашидан чиройли сейв!

73. ЗАРБА! Гринвуднинг зарбасини Гулаши қайтарди...

71. Гринвуднинг зарбаси ноаниқ кетди.

69. ГОООООЛЛЛЛ!! Клюйвертттт!!! Бироқ бу ерда ВАР қўл билан ўйналган вазиятни кўрмади. Шунчаки ғалати... Бироқ Магуайр ва Погбанинг шунчаки "маҳорати"га қойил)

68. ЗАРБАААААА!! Брунунинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди...

67. Ажойиб нуқта! Стандарт вазият! Бу нуқтадан гол ура олмаслик қийин!

66. ЗАРБААААААА!! Брунунинг кучли зарбасини Гулаши бурчакка чиқариб юборди.

64. Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ кетди. Бугунги МЮ ғалабага лойиқ эмас.

60. Иккинчи бўлимда темп ёмон бўлмаяпти. Лекин вазиятлар кам.

55. УХХХХХХ!!! Брунунинг жаримадан оширган тўпини Магуайр дарвозага кирита олмади.

54. "Лейпциг" футболчилари МЮга қарши жуда кескин ўйнамоқда. Шу сабабли манкунианликлар ҳужумга ўтишга қийналяпти.

51. Гарчи фаол бошлаган бўлса-да, МЮ вазият ярата олмади. Энди эса "Лейпциг" тўпга эгалик қилишни бошламоқда.

49. МЮ иккинчи бўлимни фаол бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди. Бўлим ҳакамнинг хатолари, ҳисобланмаган гол ва "Лейпциг"нинг катта устунлиги билан ёдда қолди.

45+1. Бош ҳакамдан навбатдаги хато! Ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборганди. Бироқ бурчак зарбаси белгиланмади. Бош ҳакамнинг хатолари жуда кўпайиб кетди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Тушунарсиз... Шоу тўпни рақибидан тоза олиб қўйганди. Бош ҳакам эса унга сариқ карточка берди.

39. ЭХХХ!! Рэшфорд яна бир бор ажойиб вазиятдан фойдалана олмади.

37. ИЙЕ! Тўп "Лейпциг" футболчисининг қўлига текканди. Бироқ ҳакам пенальти белгиламади.

33. Хавфли вазият!!! Рақиблари хатосидан кейин Бруну тўпни Рэшфордга оширди. Маркуснинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

31. Оффсайд. Қайтамиз, 2:0.

30. ГОООООООООЛЛЛЛ!!!! 3:0!!! МЮ Европа лигасига тушиб кетадиган кўринади. Оффсайд бор бу ерда.

27. МЮ яна бир стандартдан фойдалана олмади. Теллес узатган тўпни Гулаши ушлаб олди.

24. Жаримадан тепилган тўп жонли деворга тегиб қайтди.

22. МЮда стандарт вазият. Яхши нуқта.

17. УХХХХХ!! КАМПЛЬ!!! Юз фоизлик имкониятдан фойдалана олмади у.

14. МЮ 5 ҳимоячи бўлиб ҳам ҳимояда катта хатоларга йўл қўймоқда. Хайдара айнан Теллес ёки Шоунинг жойидан гол уриб кетди.

13. ГОООООООЛЛЛЛ!! ХАЙДАРАААААА!!! ВАР орқали текширилмоқда.

10. "Лейпциг" бурчак зарбасига эга бўлмоқда. Хавфли вазият.

9. ЗАРБАААААААА!! Брунунинг чиройли пасидан кейин Гринвуд рақиб жарима майдончаси ичига кириб борди ва зарба берди. Гулаши тўпни ушлаб олди. МЮ ажойиб вазиятни кўкка совурди.

7. УХХХХ!! Анхелиньонинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

5. Ўйиндаги тотал устунлик мезбонлар томонида. Бироқ вазиятлар йўқ.

2. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! АНХЕЛИНЬОООООО!!! Кучли зарба ва чиройли гол!!!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган, стадион узра ЕЧЛ мадҳияси садолари янграмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун Германияда МЮ ЕЧЛ плей-оффи учун кураш олиб боради. Сизлар билан учрашувни Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика