UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  2 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  9 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  10 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  8 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  12 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2

ЛаЛига. Тер Штегеннинг қўпол хатоси туфайли "Барселона" "Атлетико"га мағлуб бўлди Янгиликлар

ЛаЛига. Тер Штегеннинг қўпол хатоси туфайли "Барселона" "Атлетико"га мағлуб бўлди

"Атлетико" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ЛаЛиганинг 10-тур учрашуви якунига етди.

Атлетико Мадрид

Янник Феррейра-Карраско - 45'

Примера Дивизион . 10-тур

22/11/2020, 01:00

0
:
1
Тугади

Барселона

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jose Munuera

45'
90'
9'  Коке
26'  Янник Феррейра-Карраско
45'  Янник Феррейра-Карраско
45'  Анхель Корреа
73'  Маркос Льоренте (Диего Коста)
79'  Стефан Савич
80'  Хосе Хименес
84'  Жуан Феликс (Тома Лемар)
84'  Анхель Корреа (Жоффре Кондогбиа)
90'  Янник Феррейра-Карраско (Фелипе)
57'  Педри (Филиппе Коутиньо)
62'  Жерар Пике (Сержиньо Дест)
83'  Антуан Гризманн (Франсишку Тринкан)
83'  Миралем Пьянич (Мартин Брейтуэйт)

ЯНГИЛАШ


"Атлетико" – "Барселона" 1:0

"Ванда Метрополитано"

Гол: 1:0 – 45 Карраско.

"Атлетико" – Облак, Триппьер, Эрмосо, Савич, Хименес, Сауль, Карраско (Фелипе, 90), Жоау Феликс (Лемар, 84), Льоренте (Диего Коста, 73), Корреа (Кондогбиа, 84), Коке.

"Барселона" – тер Стеген, Пике (Дест, 62), Лангле, Альба, Серджи Роберто, Пьянич (Брэйтуэйт, 83), де Йонг, Педри (Коутиньо, 57), Дембеле, Гризманн (Тринкау, 83), Месси.

Огоҳлантиришлар: Коке (9), Карраско (26), Савич (79), Хименес (80).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Серхи Робертонинг зарбасидан сўнг тўп "Атлетико" ҳимоячисига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва Облак учун кутилмаган томонга йўл олди. Бироқ тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

82. Лео ўз қанотидан тўпни "Атлетико" жарима майдончасига узатди. Гризманн эса боши билан тўпни дарвозага бурди, аммо Облак тўп йўналишини топишда адашмади ва уни эгаллаб олди.

81. Месси жарима зарбасини амалга оширди ва тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

79. Савич ўз жарима майдончаси яқинида Мессига нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакамга эътироз билдиргани учун Хименес сариқ карточка олди.

74. Месси ўзининг "Лео" номли зарбасини (узоқ бурчакни нишонга олиш) беришга уринди, аммо тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

73. Зарба. Каррасконинг узоқ бурчакни нишонга олиш режаси муваффақиятсиз якунланди. Тўп бурчак байроқчаси томонга учиб кетди.

67. Пьянич узоқ масофадан "Атлетико" дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ зарба ноаниқ.

62. Ўзгариш: Пике ўрнига Дест майдонга тушди.

61. Пике майдонни шифокорлар ёрдами билан тарк этмоқда. Ўзгариш бўлади шекилли.

59. Корреа Пике оёғига йиқилди ва Жерар жароҳат олди. Шифокорлар майдонга чиқиб, ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

57. ЗАРБААА, ЛАНГЛЕЕЕЕЕ! Мессининг ўнг оёқдаги узатмасидан сўнг Лангле боши билан "Атлетико" дарвозаси томон зарба берди. Чизиқ устида турган Облак тўпни ушлаб олди.

55. Айни шу дақиқаларга келиб Месси 4,2, Феликс эса 6,8 км. масофа босиб ўтишибди.

53. "Атлетико" иккинчи бўлим бошида ҳам ҳудди биринчи таймдагидек фаол ҳаракатланмоқда. Кўрамиз, бу сафар тайм стартида нималар бўлар экан.

47. Жамоалар таркибида ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+3. ГОООЛ! Тер Штегеннинг қўпол хатоси "Барселона"га қимматга тушди. "Атлетико" тезкор қарши ҳужум уюштираётганди, кутилмаганда Тер Штеген деярли марказгача чиқиб келди ва тўпни рақибдан олиб қўя билмади ва Карраско бўш дарвозани ишғол қилди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

41. Мессииии! Лео Альбанинг ажойиб узатмасини қабул қилди, аммо ўткир бурчакда қолган аргентиналик зарба беришдан бошқа нарса ўйлаб топа олмади. Натижада Облак тўпни эгаллаб олди.

39. "Атлетико"нинг хавфли ҳужуми голсиз якунланди, бунинг устига ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигини кўрсатди.

35. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "Барселона" томонда, аммо улар бирорта голга тортадиган вазият ярата олишмади.

26. Сариқ карточка. Карраско марказда Серхи Робертони йиқитгани учун "мукофотланди".

23. "Атлетико"нинг ўйин бошидаги фаоллиги фойда бермагач пойтахтликлар тактик ҳужумларни қўллай бошлашди, "Барселона" эса кўпроқ тўпга эгалик қилиб, қанотлар орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.

14. "Барселона"нинг ҳужуми Мессининг ноаниқ узатмаси билан якун топди.

12. ЗАРБААА! Бу сафар Льоренте "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.

9. Сариқ карточка. Коке ўз жарима майдончаси ўнг бурчаги яқинида Дембелени йиқитгани учун жазоланди.

5. ЗАРБААА! Саулнинг супер зарбасидан сўнг ҳисоб очилиши мумкин эди, аммо Тер Штеген ҳам Саулдан қолишмади ва ажойиб сейв ижро этди.

3. Дембеле ўнг қанот бўйлаб ҳужумга ўтди ва тўпни Гризманнга узатди, Антуна эса катта тезликда келаётган тўпни дарвозага буришга уринди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади.

1. Учрашувга старт берилди.

- Жамоалар бўм-бўш "Ванда Метрополитано" стадионига чиқиб келишди.


"Атлетико" – "Барселона"

"Ванда Метрополитано"

"Атлетико" – Облак, Триппьер, Эрмосо, Савич, Хименес, Сауль, Карраско, Жоау Феликс, Льоренте, Корреа, Коке.

"Барселона" – тер Стеген, Пике, Лангле, Альба, Серджи Роберто, Пьянич, де Йонг, Педри, Дембеле, Гризманн, Месси.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика