UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  0 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  3 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  4 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  5 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  1 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  1 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  2 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1

Миржалол Қосимов: "Бавария"нинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бавария"нинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.




Ўйин ҳақида
Бугунги ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим эди. Охирги пайтларда ушби икки клуб ўртасида жуда ҳам қизиқарли баҳслар гувоҳига айланяпмиз. Ўйинни ёмон бошламадик, лекин биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида ўйин тизгинини бой бериб қўйдик. Бу орқали ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик.

Иккинчи бўлимда йигитлар ўзларини кўрсатишди ва рақиб жамоа хатоларидан тўғри фойдаланишди. Ҳар икки жамоа дарвозабонлари қандайдир ишончсиз ҳаракатланишди. Ҳисоб 2:2 бўлиб турганида бир нечта қулай имкониятларга эга бўлдик, охир-оқибат Жасур Умаровнинг урган голи бизга ғалаба келтирди. Қолаверса, майдон сифати яхши ҳолатда эмас ва бу қийинчилик туғдирди. Ғалабадан хурсандмиз. Футболчилар ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Статистика бўйича АГМК жамоаси таркиби энг ёши катта футболчилардан иборат. Жамоани ёшлар билан кучайтириш ва селекция ишларини амалга ошириш режада борми?

- Албатта, кузатиб боряпмиз. Қолаверса, ўзимизни ёшлардан жалб қиламиз. Фақат муаммо - яхши ўйинчиларни топишда. "Бавария"ни кўряпсизлар, жамоанинг ўртача ёши катта бўлса ҳам йирик ҳисобларда ютиб юрибди. Чунки уларда ўз тарихи, академияси, мактаби бор.

- Майдонда кўпинча қийинчиликка учрайдиган Шаҳзодбек Нурматовни қайси критериялар бўйича ўйинга туширасиз?

- Кимга осон? Кел, сени ўйнатиб кўрамиз, кўп савол берганингга. Албатта, ҳазил (кулади). У бугун захирадан майдонга тушиб, ёмон таассурот қолдирмади. Мате ҳам яхши ўйнади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика