UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  1 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  1 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  3 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  10 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  5 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4

Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Бухоро" - ОКМК (0:2) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бир ойлик танаффусдан кейин яна футболга қайтдик ва бугун иккинчи даврани бошладик. Мавсумнинг иккинчи ярмини ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик. Бугунги ютуқдан хурсандмиз. Яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик ва энг муҳими уч очкони қўлга киритдик.


- Иккинчи давра олдидан жамоангизда юз берган ўзгаришларга тўхталсангиз.

- Биз унча кўп трансфер қилмадик. Дарвозабон ва икки нафар ҳимоячини таклиф этдик. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғига футболчи чақирмадик, чунки ўзимизнинг таркибдаги футболчилардан кўнгил тўқ.

- "Бухоро" Кубок ўйинида ОКМКни мусобақадан чиқариб юборганди. Бугун эса чемпионатда жамоангиз ғалаба қозонди.

- Эсимда, ўшанда ўз хатоларимиз туфайли мағлуб бўлгандик. Лекин мен ҳеч қачон ўйин ажратмайман, биз учун Кубок ҳам, чемпионат ҳам муҳим. Фақат футболда доим ютишнинг имкони йўқ. Бугун ўша мағлубият учун қасос олдик деб ўйламайман, майдонга чиқиб фақат уч очко учун ўйнадик.



- Дарвозабон Хумоюншоҳ Сайётовнинг кетиши нима билан боғлиқ?

- У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмагани учун кетишни хоҳлади. Биласиз, дарвозабонлар ҳадеб алмашавермайди, буниям тўғри тушунамиз. Афсуски, Хумоюншоҳ жамоамизда ўзини кўрсата олмади. Шу боис унинг ўрнига Ҳамидулло Абдунабиевни таклиф этдик.

- Иккинчи давра олдидан раҳбарият томонидан вазифа қўйилдими?

- Вазифа ҳар доим юқори бўлган, қолаверса мен ҳам ўзимга нисбатан талабчан бўлганим учун доим юқори мақсадларни қўяман. Керак бўлса чемпион бўлишни хоҳлаймиз. Насиб қилса бу ҳам бўлади.

- Майдонда ётиб ўйинни чўзадиган жамоаларга қарши нима қилса бўлади?

- Бунинг йўли осон: тезкор гол уриш керак. Шунда вақт чўзмасдан футбол ўйнайди.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика