UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  5 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  6 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да ўйиннинг ўзи йўқ. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да ўйиннинг ўзи йўқ. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.




"Ўйинни кўрдинглар, нима десам бўлади АГМК ва "Қўқон-1912" билан баҳсни кузатган бўлсанглар жамоамизда ўйинни ўзи йўқ. Тўп оширишларда беш олти маротаба тўпга тегиниш ҳам қилганимиз йўқ. Йигитларни ҳам тўғри тушунаман, касал бўлишди, жароҳатлар олишди, ҳар уч кунда ўйинда иштирок этишмоқда. Лекин, қанақадир виждон ҳам бўлиши керак. Қариндош-уруғлар, дўстлар телефон қилганида ҳадеб ютқаздик деяверишмайдику. Майдонда жонини бериб тўп тепиш керак, футболни бунақа ўйналмайди. Тўпни тўғри узатиб, ҳужумлар қилиб дегандек. Футболчиларни бир-бирига ҳурмати йўқ.  Шу ўзимизни футболчиларми? Уларни бир-бирига муносабати шундай бўлса ўйин ҳеч қачон чиқмайди. Машғулотларда барчасини тўғирласа бўлади. Биринчи галда футболчилар ўртасидаги муомалани ва ҳурматни тўғирлаш лозим. Жамоа аҳил бўлса барчаси ўхшайди.

Кеча машғулотларда 10 киши иштирок этди. Уларни беш нафари захира футболчилари. Айрим футболчиларимиз касал эди. Шифокорларимизга раҳмат, қисқа вақт ичида уларни даволашга ҳаракат қилишди. Машғулот ўтказмаган футболчи ҳеч қачон югура олмайди. Ўйинчиларни ҳам тўғри тушунаман, лекин тўп билан тузукроқ муомала қилиб, очилиб тўпларни узатиб ўйин қилса бўлади. Қандайдир куч ҳам йўқдек кўринди. АГМКни ўйинини кўринглар қандай ҳаракат қилишмоқда. Ҳар уч кунда ўйин борлиги сабаб етарлича машғулот ҳам ўтказа олмайсиз. Иккинчи давранинг биринчи ўйини бўлмиш "Пахтакор" билан учрашувдан кейин 10 кунга яқин танаффус бўлади. Шу вақтда нимадир қилса бўлади. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти.

"Пахтакор" билан ўйинга тайёргарлик учун вақт кам. Фақат руҳий жиҳатдан кўрсатмалар беришимиз мумкин. Ҳар уч кунда ўйин бўлаётгани сабаб машғулот ҳам етарлича бўлмаяпти. 15 кунлик танаффусда тўп билан қандай ишлаш борасида кўрсатмалар беришимиз мумкин. Футболчила умуман тўп билан ишламаяпти. Айримлари терма жамоа аъзолари ҳисобланади. АГМК билан ўйинда ҳам нимадир ўхшади. Аммо, охирига келиб чарчаб қолишди",- дейди Нўъмон Ҳасанов.


Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика