UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  0 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3

Дилявер Ваниев: "Навбаҳор" таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди?" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Навбаҳор" таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди?"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.




"Бугун яхши ўйин бўлди. Бизда ҳам, уларда ҳам вазиятлар бўлди. Ўйлашимча бугун биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. "Навбаҳор" томонидан босим бўлди, ҳужумлар бўлди аммо яққол вазият кўзга ташланмади. Биринчи таймда иккита гол уришимиз керак эди. Бугунги баҳсни унутамиз ва 4 кундан сўнг навбатдаги ўйинимиз бор.

"Навбаҳор" таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди? Мутахассислар? Улар нима деб ўйлашса ўйлайверишсин, мен учун "Машъал" футболчилари энг кучли. "Навбаҳор"ни ерга урмайман, бу жамоа сафида малакали футболчилар кўп, терма жамоа аъзолари ҳам бор. Аммо ўз футболчиларимни кучлироқ деб биламан.

"Навбаҳор"нинг "Сурхон"га қарши ўйинни кўриб, ўрганиб чиқдик. Бугун таркибда баъзи ўзгаришлар бўлди. Ўнг қанотда Ҳошимов ўйнамади, ўтган ўйинда икки ҳужумчи ўйнашганди. Тактик ва амалий кўрсатмаларимни йигитлар тўлиқ бажаришди.

Ҳисобда олдинга чиқиб олганимизда йигитлардан тўлиқ ҳимояга ўтиб олмасликларини сўрадим. Балки бунга "Навбаҳор" бизни мажбур қилгандир. Таркибимизга икки ижарадаги футболчи қайтди. Улар жамоага ёрдам беришмоқда", - дейди Дилявер Ваниев.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика