UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  4 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  11 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  11 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  10 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  9 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  13 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  24 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  30 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  28 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  15 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  4 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  3 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4

Дилявер Ваниев: "Машъал" "Локомотив"ни охирги маротаба мағлуб этганида мен футболчи эдим Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Машъал" "Локомотив"ни охирги маротаба мағлуб этганида мен футболчи эдим

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.




"Барчага ҳайрли кеч. Ҳозирги ҳолатимни тушунмаслигингиз табиий. Бугун бизга ғалаба жуда зарур эди. Ўйиндан олдин бироз босим бор эди. Анча вақтдан бери ғалаба қозона олмаётган эдик. Йигитлардан ўз ўйинларини кўрсатишларини илтимос қилгандик. Режадан ташқарига чиқмаган ҳолда ҳаракат қилишни буюргандик. Ғалаба билан шогирдларимни ва мухлисларни табриклайман. 

"Машъал" "Локомотив"ни сафарда охирги маротаба мағлуб этганида мен футболчи сифатида Олий лигада тўп тепаётган эдим. Ўша пайтлар "Локомотив" ҳозиргидек эмасди. Кейин улар молиявий томондан анча барқарор клубга айланди. Уч мавсум давомида чемпионликни ҳеч кимга беришмади. Уларни ўйин фалсафасини ва услубини олдиндан билардим. Тўпни олиб қўйишади ва бўш ҳудудлар орқали ҳужумларни ривожлантиришади. Ҳозир футболда ким кўпроқ тўпни назорат қилса, вазиятлардан фойдаланса ўша жамоа ғолиб чиқмоқда. 

Энди барчасини унутиб Муборакка йўл оламиз ва навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида юқори савиядаги футболчини олиб келиш қийин масала. Лекин, бу борада ишлар давом этади, тўхтамайди. 

Легионерлар билан мулоқот қилишда муаммога учрамаяпмиз. Элла Кенни турмуш ўртоғи Украинадан. Шу боис у билан рус тилида мулоқот қиламиз. Ушбу футболчи орқали Ифеаний билан гаплашамиз. 

Тўртта ўйинда гол ура олмаётганимиз жамоага жуда катта босим қилаётганди. Шахсан ўзимга ёш мураббий сифатида бу жараённи бошдан ўтказиш осон бўлмади. Болларга ҳам айтдим. Футболда гол уриш керак, гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз",- дейди Дилявер Ваниев.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика