UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  0 20:20Суперлига. ОКМК – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" — "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  3 20:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  8 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  12 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  6 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  2 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  15 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" Навоийда 3 очкони қўлга киритди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" Навоийда 3 очкони қўлга киритди

Coca Cola Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 

ЯНГИЛАШ



90+3. Ўйин тугади "Қизилқум" - "Пахтакор" 0:2

90. Ўзгариш. "Пахтакор". Фаррух Сайфиев ўрнига Акром Комилов тушди

83. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Дердийок ўрнига Сергеев, Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов, Ҳамдамов ўрнига Сидиқов туширилди

74. ГООООООООООООООООООООЛ! Машарипов бурчак тўпини амалга оширди, барчадан баланд сакраган Эрен Дердийок гол урди - 0:2. 

64. УХХХХХ! Элдорбек Суюнов тўпга чиқишда қўпол хатога йўл қўйди. Натижада Маккартни тўпни рақиб дарвозабонидан олиб қўйди ва бўш қолган дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди...

62. ЗАРБАА! Фарруҳ Сайфиев чап қанотдан жарима майдончамизга кириб келди ва ерлатиб кучли зарба йўллади. Артём Макосин маҳорат кўрсатиб, жамоани голдан сақлаб қолди. Сейв!

60. Чераннинг узатмасидан кейин дарвозабонни алдаб ўтган Дердийокка зарба бериш учун масофа етишмади

55. Аажойиб ҳужумдан кейин Чераннинг зарбаси дарвозага тўғри бормади

47. ГООООООООООООООООООООООЛ! Достонбек Ҳамдамов дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага йўллади - 0:1.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45+1. ЗАРБА! Ҳамдамовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

42. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Шерали Жўраев  

39. Ҳамдамовнинг 16 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин тўп салгина ноаниқ кетди

35. ЗАРБА! Ўнг қанотдан Ҳамдамов узатган тўпни Дердийок тўхтатмасдан дарвозага йўллади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди 

30. Ҳамдамовнинг хавфли вазиятда оширган тўпига ҳеч ким улгурмади

21. ЗАРБА! Суннатилла Абдуллажонов дарвоза томон чамаси 25 метрлардан ерлатиб кучли зарба берди. Суюнов тўпни ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди

20. Маккартни катта тезликда Сайфиевни таъқиб қилди ва уни хато қилишга мажбур қилди..

19. Маргиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

14. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

11. ЗАРБА! Чераннинг узатмасидан кейин Сайфиев қулай вазиятда ноаниқ зарба йўллади

8. Хавфли вазият. Саноев бурчакдан тўпни жарима майдонига узатди, Суюнов муштлари билан тўпни қайтарди

1. Ўйин бошланди. 


Coca Cola Суперлига. 6-тур
25 июнь, пайшанба
20:15 ҚИЗИЛҚУМ – ПАХТАКОР 0:2
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Артём Калинин, Шоҳруҳ Аъзамов, Шуҳрат Ражабов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид 

Голлар: Достонбек Ҳамдамов 47, - 0:1. Эрен Дердийок 74, - 0:2 (Жалолиддин Машарипов).

"Қизилқум": 22.Артём Макосин, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 11.Қадамбой Нурметов, 14.Файзулло Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев, 25.Азиз Усмонов, 29.Маккартни Навесеб, 75.Олег Толмасов, 77.Суннатилла Абдуллажонов.
Захира: 1.Руслан Матниязов, 3.Илҳомжон Алижонов, 5.Абди Башимов, 7.Везиргели Ильясов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 15.Воҳид Шодиев, 18.Нодирхон Камолов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 94.Дониёр Усмонов.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 83), 20.Одилжон Ҳамробеков, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброр Исмоилов, 83), 34.Фарруҳ Сайфиев (4.Акром Комилов, 90), 77.Эрен Дердийок (11.Игорь Сергеев, 83).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 7.Садриддин Абдуллаев, 8.Асадбек Собиржонов, 15.Егор Кримец, 29.Владимир Козак.

Огоҳлантиришлар: Шерали Жўраев 42.


Қизилқум

Суперлига. 6-тур

25/06/2020, 20:15

2
:
0
Тугади

Пахтакор

Достонбек Ҳамдамов - 47', Эрен Дердийок - 74'

45'
90'
42'  Шерали Жўраев
47'  Достонбек Ҳамдамов
74'  Эрен Дердийок
74'  Жалолиддин Машарипов
83'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
83'  Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов)
83'  Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов)
90'  Фаррух Сайфиев (Акром Комилов)

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика