UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  1 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  1 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3 22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  8 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  77 21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  6 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2

"Қўқон-1912" назорат учрашувида "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

"Қўқон-1912" назорат учрашувида "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди

Суперлиганинг 4-турига тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" клублари ўзаро назорат учрашуви ўтказишди.


ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди.

16-дақиқа. Ислом Исоқжонов бурчак зарбасини амалга оширганидан сўнг, мезбонлар тўпни қайтаришди. 

21-дақиқада жарима майдончаси ичидан Суҳроб Бердиев тўпни дарвозага йўллади. Бу тўпни Ўткир Юсупов қайтарди.

26-дақиқада Аббос Ғуломов жарима майдончаси ичидан мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олди - 0:1.

41-дақиқада Иван Соловьёвнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

45-дақиқада Ислом Исоқжоновнинг жара зарбасидан кейин, қўқонликлар дарвозабони Музаффар Абдуллаев ўз маҳоратини намойиш этиб, тўпни қайтарди. 

Биринчи тайм тугади. 

Танаффусда мезбонлар сафида ўзгариш содир бўлди: Сардор Азимов ўрнига Авазхон Маматхўжаев майдонга тушди

Иккинчи тайм бошланди. 

48-дақиқада ҳисоб тенглашди. Якуба Бамбани узатмасидан сўнг, Шоҳназар Норбеков боши билан Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол қилди - 1:1. 

53-дақиқа. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш. Обид Жўрабоев ўрнига майдонга Тоҳир Шамситдинов тушди. 

67-дақиқа. Мезбонлар таркибида ўзгариш. Якуба Бамба ўрнига майдонга Филип Райевац тушди.

68-дақиқа. Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Ислом Исоқжонов ўрнига Руслан Болов майдонга тушди.

71-дақиқада чиройли ҳужум бўлган эди. Норбековнинг узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтариб қолди, акс ҳолда Райевац дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди.

73-дақиқада Йосовичнинг ўрнига Суҳроб Нуруллоев майдонга тушди.

74-дақиқада Шоҳназар Норбеков ўрнига Собит Синдаров майонга тушди 

78-дақиқада мезбонлар олдинга чиқиб олишди. Авазхон Маматхўжаев гол урди - 2:1.

Учрашув тугади, "Қўқон-1912" назорат учрашувида "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди.

 


"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 2:1

Ҳакамлар: Достон Мирзарайимов, Шоҳруҳ Аъзамов, Санжар Раҳмонов, Шаҳбоз Ваҳобжонов.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.

Голлар: Аббос Ғуломов 26, - 0:1. Шоҳназар Норбеков 48, - 1:1. Авазхон Маматхўжаев 78, - 2:1.

"Қўқон-1912": 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров (5. Жасур Ёқубов, 82), 7. Шоҳназар Норбеков (4. Собит Синдаров, 74) (44. Шодиёр Ҳожиматов, 90), 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов (20. Иқбол Маликжонов, 78), 23. Александр Мерзляков (19. Хамидилло Абдухамидов, 83), 33. Иван Йосович (8. Суҳроб Нуруллоев, 73), 13. Сардор Азимов (14. Авазхон Маматхўжаев, 46), 70. Мурод Холмуҳаммедов (99. Бек Абдуллаев, 82), 91. Якуба Бамба (69. Филип Райевац, 67).
Захира: 1. Ботирали Эргашев, 11. Отабек Ҳайдаров, 22. Муҳаммаданас Хасанов, 12. Муҳаммадали Собиров.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов (Амирбек Жўрабоев, 80), 9.Иван Соловьёв (Павел Голишев, 85), 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Ислом Исоқжонов (Руслан Болов, 68), 15.Обид Жўрабоев (Тоҳир Шамситдинов, 53), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршид Мухторов, 70.Аббос Ғуломов (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 75).


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика