Расмий хабар: Виктор Кумиков - "Андижон" бош мураббийи
11 май 2020 13:08
Янгиликлар
Расмий хабар: Виктор Кумиков - "Андижон" бош мураббийи
Муборакнинг "Машъал", Қаршининг "Насаф" ва Олмалиқнинг АГМК клублари орқали ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган россиялик мутахассис Виктор Балютович Кумиков "Андижон" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
"Андижон" футбол клуби раҳбарияти россиялик мутахассис билан музокара олиб борди ва музокара натижалари ижобий якунланди.
57 ёшли Виктор Балютовичнинг сўнгги жамоаси Қозоғистоннинг "Атирау" клуби бўлган эди.
Маълум муддат Қозоғистон терма жамоасида мураббийлик қилган Виктор Кумиков фаолияти мобайнида икки марта Қозоғистон чемпиони, бир марта мамлакат Кубоги ва Суперкубок соҳиби бўлган ва уч маротаба мамлакатнинг энг яхши мураббийи бўлган.
Виктор Кумиковнинг "Андижон" клубидаги ишларига омад ёр бўлишини тилаймиз!", - деб ёзилади "Андижон" клубининг телеграмдаги расмий каналида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар