UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  0 23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  0 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  1 22:46"Рома" — "Верона". Шомуродов асосий таркибда  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  219 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  135 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  64 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  17 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  6 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2

"Шўртан"нинг логотипи янгиланди Янгиликлар

"Шўртан"нинг логотипи янгиланди

Теглар :  ШўртанЛоготип
Бугундан эътиборан “Шўртан” Профессионал футбол клубининг логотипи янгиланди.

Замон шиддат билан ўзгармоқда. Ҳар жабҳада ривожланиш, янгиланиш ва олдинга интилиш жараёнлари кузатилмоқда. Бу ҳолатни футбол соҳасида ҳам кўришимиз мумкин. Айнан шу нуқтаи-назардан олиб қараганда, бундай ижобий ўзгаришларни “Оқ бўрилар” жамоасида ҳам сезишимиз мумкин.

Логотип юнонча - логос сўзидан олинган бўлиб, рамз, белги маъноларини билдиради. Унинг замирида бирор бир корхона, ташкилот ёки уюшманинг тарихи, анъаналари акс эттирилади.

“Шўртан” жамоасининг янги талқиндаги рамзида ҳам ана шу нозик жиҳатлар эътиборга олинган. Логотипнинг пастки томонида клубнинг ўткир кўк ранги ўрин олган. Унинг фонида ҳар қандай кишининг ҳам диққатини ўзига тортадиган оқ бўрининг расми туширилган. Бўри - айнан “Шўртан” жамоасининг лақаби эканлигини маълум. Бўрилар табиатда йиртқич ҳайвонлар туркумига киради. Аммо логотипда ўрин олган бўри - курашдан қочмайдиган, узоқни кўра биладиган ақилли ва кучли жонивор тимсолида гавдалантирилган.

Ўртада футбол тўпи ва унинг икки ён томонида "Шўртан” ПФКнинг раман ташкил топган 1994 йил санаси ёзиб қўйилган.

Юқори қисмда эса лотинча SHFC (яъни Шўртан Футбол Клуби), деган  сўз ёзилган.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика