UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Малайзия  0 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  2 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  11 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  5 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7

Эшитдик-да: Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ОЧЛ ўйинлари Тошкентда ўтиши мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да: Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ОЧЛ ўйинлари Тошкентда ўтиши мумкин

Эшитишимизга қараганда, Эрон футбол федерацияси ЎФАга Саудия Арабистони жамоаларига қарши ОЧЛ доирасидаги беллашувларни Тошкентда ўтказиш бўйича мурожаат хати йўллаган.

Биласиз, баъзи сиёсий масалалар туфайли Эрон ҳамда Саудия Арабистони жамоаларининг ўзаро ўйинлари бир неча йиллардан буён нейтрал майдонда ўтказилиб келинмоқда.

Шу сабабли, Эрон футбол федерацияси янги мавсумдаги ОЧЛ доирасидаги Саудия Арабистони жамоаларига қарши ўз клублари номинал мезбон бўладиган учрашувларни Тошкентда ўтказиш бўйича мурожаат қилган. 

Сабаби Эрон клублари БАА ёки бошқа араб давлатларида ўйнашса саудиялик кўплаб мухлислар келишидан ва номинал тарзда меҳмонга айланиб қолишларидан чўчимоқда. Шу боис ўзи учун энг яқин ва мухлислар борасида нейтрал бўлишига ишончи комил бўлган мамлакат, Ўзбекистонни танлаган.  

Ўтган йили ҳам Эрон ФФ бу борада ЎФАга юзланган, аммо уларни мурожаати рад этилганди. Бу гал ЎФА Эроннинг мурожаатига қандай жавоб бериши ҳозирча номаълум.

Агарда ЎФА Эрон футбол федерациясининг мазкур мурожаатини қабул қиладиган бўлса, унда Эрон клублари ОЧЛ доирасида Саудия Арабистони жамоаларини қабул қиладиган баъзи баҳслар Тошкент ёки Олмалиқ шаҳридаги стадионларда ўтказилиши мумкин.

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика