UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  2 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  5 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  16 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  10 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  8

ЛаЛига. "Барселона" "Аноэта"да 2 очко йўқотди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" "Аноэта"да 2 очко йўқотди

ЛаЛиганинг 17-тури доирасида "Барселона" сафарда "Реал Сосьедад"га қарши баҳс олиб борди.

Реал Сосьедад – Барселона 2:2

«Реале Арена»

Гол: Ойарсабаль (12-пен), Гризманн (38), Суарес (49), Исак (62).

Реал Сосьедад – Ремиро, Льоренте, Сальдуа, Монреаль, Гевара, Мерино, Эдегор, Ойарсабаль, Субельдия, Порту (Янузай, 59), Исак (Виллиан Жозе, 66).

Барселона – тер Стеген, Лангле, Сержи Роберто, Альба (Семеду, 74), Пике, Бускетс (Аленья, 73), де Йонг, Ракитич (Видаль, 80), Месси, Суарес, Гризманн.

Огоҳлантириш: Суарес (74).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "Барселона" ўзи учун оғир стадионда дуранг қайд этди ва "Реал"чиларни хурсанд қилди.

90+2. Суарес тўпни узатганидан кейин Пике рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди. Ҳа, йиқитилганди. Ҳакам эса футболчи ўзи йиқилди деб топди.

90+1. Месси бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтмоқчи эди. Бироқ унга қарши 4 ҳимоячи ўйнаб, тўпни олиб қўйишди.

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Хавфлииииии!!! Семеду чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Унинг узатган тўпини ҳимоячи қайтарди. Тўп Суаресга яқин келганди. Унинг зарбасини ҳам "Сосьедад" ҳимоячилари қайтарди.

85. Аслида ўйиннинг сўнгги 10 дақиқалигида темп шунчалик юқорилигидан мухлисларнинг тиззаси қалтираши керак. Бироқ бугунги, балки айни "Барселона" сўнгги 10 дақиқаликда юқори темпда ўйин кўрсата олмаслиги сезилмоқда.

82. Аленья рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетганидан кейин бошидан қон оққанди. Шифокорлар унинг қонини тўхтатишди ва футболчи майдонга қайтди.

79. Зарбааааааа!!!! Ракитичнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди!!!

78. Месси бир неча футболчиларни алдаб ўтмоқчи эди. Бугун "Реал" футболчилари уни бир неча нафар бўлиб прессинг қилмоқда.

76. "Реал Сосьедад" яна ҳужумда. Бу сафар Эдегорнинг марказдан узатган пасига Виллиан Жозе яна бир бор етиб бора олмади.

73. Дахшаааатттт!!! Эдегорнинг пасидан кейин Виллиан Жозе ҳисобни ўзгартириши мумкин эди. Бироқ пас бироз ноаниқ бўлди.

70. Нималар бўлмоқда!!!! Трибуна бир зумга жим бўлиб қолди. "Сосьедад" жуда қулай имкониятларни голга айлантира олмаяпти. Улар бугун ўзларини "Барселона" деб ўйлашмоқда))

66. Зарбааааааааа!!!! Янузайнинг зарбаси ноаниқ кетди.

62. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! Қанотдан узатилган тўпни қайтаришда тер-Штеген хатоликка йўл қўйди ва Исак бўш қолган дарвозани ишғол қилди, 2:2!!! Ўйин бошқатдан бошланади. Энг қизиғи олдинда...

Ўйиннинг 1 соатини юқори темпда ўтказдик. Ҳозирча чиройли ўйин бўлмоқда. Кузатишда давом этамиз.

58. Зарбаааааа!!!! Бурчакдан оширилган тўпга Пике боши билан зарба берди. Тўпни ҳимоячилар қайтариб қолди. Ҳисоб 1:3га етиши мумкин эди ҳозир!

55. Икки жамоа ҳам бироз ёпилиб олишди. Вазиятлар бироз камайиб кетди.

52. Зарбаааааааааа!!! Гризманн тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб олди ва 17 метрлардан дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олганди. Тўпни Ремиро қайтарди!

49. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Мессининг пасидан кейин Суарес ҳисобни каталонияликлар томонига ўзгартирди!!!!

Иккинчи бўлим бошланди! Айни дамда икки "Реал" бир бутун бўлиб, "Барселона"га қарши мухлислик қилмоқда)))

Тайм адолатли 1:1 ҳисоби билан якунланди. Тайм темпи биз кутгандек ўтди. Бироқ кутилмаганда ташаббус "Реал Сосьедад" томонида бўлди. Иккинчи бўлимни кутамиз...

45+1. Тайм якунида "Сосьедад" яна ҳужумларни кучайтирмоқда. Чап қанотдан узатилган тўпни Пике боши билан қайтариб юборди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Эдегор ва Ойарсабаль анчагина яхши ўйин кўрсатмоқда. Умуман олганда "Сосьедад"нинг ўйинини алоҳида таъкидласа бўлади. "Барселона"да эса ўйин бироз сифатсизроқ ўтмоқда.

38. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Гризманн рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни Ремиронинг устидан шундоққина ташлаб қўйди. Ажойиб гол!!! Антуаннинг бой тажрибаси бу ерда жуда ҳам асқотди.

Дастлабки 35 дақиқаликда паслар ошириш бўйича устунлик ҳам яққол "Реал Сосьедад" томонида. Бугун "Барселона" ғалабага эришса, шунинг ўзи сеҳргарлик бўлади шекилли.... "Аноэта" ҳақиқатдан ҳам "Барселона" учун энг оғир стадионлардан бири.

34. Хавфли вазияттттт!!!! "Сосьедад"нинг навбатдаги ҳавфли ҳужумии!!!! Қанотдан узатиб берилган тўп дарвозага йўлланмади...

28. Бугун "Барселона" футболчилари жуда оғир ўйин кўрсатишмоқда. Ҳудди оёқларига тош осилгандек. Паслар ҳам ўхшамаяпти. "Сосьедад" эса адреналин қабул қилгандек...

23. Хавфли вазиятттттт!!!!!! Альбанинг қанотдан дарвоза яқинига узатган тўпини ҳеч ким дарвоза томон йўлламади. Умуман олганда айни дақиқаларда "Барселона" ўйин суратини тенглаштирди. Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқалигида "Реал Сосьедад" катта устунликка эга бўлаётганди.

18. Яна зарба ва яна "Сосьедад"!!! Эдегорнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. "Барселона" либосида кимлар майдонга тушгани менга қизиқ туюлмоқда. Ростдан ҳам шу "Барселона"ми?!

17. Ҳали ҳам  "Реал Сосьедад" ҳужумда. Агарда "Барселона" шундай ўйин кўрсатадиган бўлса, тобора "пик" формасига чиқиб бораётган "Реал"дан мағлуб бўлиши ҳам мумкин.

14. Зарбааааааааааа!!! Суареснинг зарбасини Ремиро қайтардииииии!!! "Барселона"нинг дастлабки 15 дақиқаликдаги илк хавфли зарбаси эди бу. Илк дақиқалардан катта ташаббус сан-себастьянликлар томонида.

12. ГГГГГГГГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Ойарсабаль 11 метрлик жаримадан унумли фойдаланди!!!

11. Ана ҳолосссссссс!!! Пенальтиииииии!!!! "Барселона" дарвозаси томон!!! Тушунарсиз....

10. "Аноэта" трибуналари тўлиб тошган. Улар ўз суюклиларини тинимсиз қўллаб туришибди.

8. Ўйин темпи аста-секин тушмоқда. Негадир томонлар рақибларини ўрганиш жараёнини узоқ вақт давом эттиришмоқда.

5. Ойарсабаль бу сафар ўзи зарба берди узоооққ масофадан. Дарвозада ҳеч ким йўқ деб ўйлади шекилли.

3. Уххххххххх.... Илк хавфли ҳужум мезбонлар томонидан амалга оширилди. Чап қанотдан Ойарсабалнинг узатган тўпи Пикедан ўтганида катта эҳтимол билан ҳисоб ҳам ўзгарарди. Унинг ортида "Сосьедад" ҳужумчиси гол ураман деб турганди.

1. Баҳсни бошлаб олдик! Энди буёғига Мессининг сеҳргарликларини томоша қиламиз)

- Демак, жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда!

Рейтинг: +12   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика