UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  2 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

25 цент туфайли боксга кириб келган, ҳеч қачон таслим бўлмаган, онасининг ўғли Эвандер Холифильд ҳақида ҳикоя Янгиликлар

25 цент туфайли боксга кириб келган, ҳеч қачон таслим бўлмаган, онасининг ўғли Эвандер Холифильд ҳақида ҳикоя

Теглар :  Olamsport.com
Oғир вазнда уч карра, супер оғир вазн тоифасида 4 карра чемпион, диндор, профессионал, фидойи шахс Эвандер Холифильд.

Болалиги

Эвандер 1962 йил 19 октабрда Алабама штатидаги Атморе шаҳрида дунёга келган. У тўққиз фарзанднинг охиргиси эди. Болалигида у отасини танимаган, аммо онаси Лаура Холифильд диндор, темир иродали аёл эди. Лаура фарзандларига маъсулият ва қатъийлик ҳиссини сингдирди. "У менга мақсадлар қўйишни ва уларга эришиш учун кўп меҳнат қилишни ўргатди, қатъий интизомни ривожлантирди",-дейди Эвандер онаси ҳақида гап борар экан.

“Менинг болалигим яхши ўтди. Опаларим, акаларим, онам ва бувим-мени яхши кўришди. Онам менга йўлда турган ягона рақиб ҳар хил баҳоналар эканлигини ўргатди. Мен ишонадиган нарса ва қилаётган ишларимгина тақдиримни белгилайди. У менга одам бир марта ўлади, қўрқоқлар эса минг марта деб айтарди.

Онам мени кунига уч марта калтакларди. Ўшанда мен уни ёмон кўриб қолардим, лекин улғайганимда, агар онам бўлмаганида Тайсон сингари қамоқхонага тушиб қолишим мумкинлигини англадим.

Ҳар бир қоида бузарлик учун муайян жазо бор эди. "Бешда уйда бўлишингни сўрасам, бешда келишинг керак!"-Аммо она, мен соат бешда келдим!- "Гапирма! Эвандер, сен аллақачон кечикдинг…" Буларнинг барчаси катта дарс бўлди ва шу билан бирга ҳамма нарса жуда оддий эди: Агар камар олишни истасангиз, онангиз тақиқлаган нарсани қилманг”

Сеҳрли 25 цент

Эвандер 4 ёшга кирганида оиласи Аталантага кўчиб келди. У ва акаси Бернард кўпинча ҳовлида қўшни болалар билан ўйнарди. Шундай кунларнинг бирида қўшни болалардан бири спорт клубига кетётганини айтиб...


Қизиқарли мақоланинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > 25 цент туфайли боксга кириб келган, ҳеч қачон таслим бўлмаган, онасининг ўғли Эвандер Холифильд ҳақида ҳикоя

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика