UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  0 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  15 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  0 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  12 21:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 2:0  24 21:03Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Шомуродовдан гол!  11 20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  59 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  58 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  221 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  2 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3

Шароф Муҳитдинов: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради" Янгиликлар

Шароф Муҳитдинов: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради"

Сайтимиз вакиллари Сингапурга парвоз чоғида "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоасининг иқтидорли ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов билан кичик интервью ташкил қилишди.

- Сингапурга қарши кечадиган баҳсдан нималар кутяпсиз?

- Сингапур билан учрашув осон бўлмаслиги аниқ. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Бор кучимизни 3 очко олишга сарфлаймиз.

- Тошкентдаги машғулотлар давомида рақиб ўрганилдими?

- Албатта, рақибни жиддий таҳлил қилдик. Уларнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида тушунчага эга бўлдик. Бу эртанги баҳсда бизга ёрдам беришига ишонаман.

- Эртага Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют қилишингизга ишонасизми?

- Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мени асосий таркибда майдонга туширадиган бўлса, бундан хурсанд бўламан ва тайёрман деб ўйлайман.

- МТЖда сизнинг рақобатчингиз Фарруҳ Сайфиев...

- Рақобат ўсишга, ривожланишга ундайди. Бу терма жамоа фойдасига хизмат қилади. Фарруҳ Сайфиев кучли футболчи эканлиги мени яхшироқ ҳаракат қилишга мажбурлайди.

- Эртага Сингапурда МТЖни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб ўзбекистонлик мухлислар стадионда бўлишини эшитдик...

- Бундан жуда хурсандман ва уларга миннатдорчилик билдираман. Эртага бутун ўзбек халқи биздан ғалабани кутади. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

- Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев ўртасидаги фарқ ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир мураббий ўзига хос. Бу мураббийларда тактика, ўйин услуби жиҳатдан фарқ бор. Уларнинг феъли ҳақида гапирадиган бўлсам, бу мутахассислардан бири меҳрибон ёки қаттиққўл дея олмайман. Абрамов ҳам Бердиев ҳам керак пайтда футболчилар билан қандай муносабатда бўлишни яхши билади.

- Вадим Абрамов айни дамда сингдираётган тактика ҳақида гапириб берсангиз.

- Ҳимоячи сифатида гапирадиган бўлсам, Абрамовнинг ғояси қуйидагича: Тўп қаерда йўқотилган бўлса, прессинг орқали ўша ерда уни рақибдан олиб қўйиш керак бўлади.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика