Месси йилнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилди
10 сен 2019 13:26
Янгиликлар
Месси йилнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилди
"Барселона" сардори Лионель Месси ўзининг "Instagram" саҳифасида янги совринини кўз-кўз қилди.
Ҳужумчи бу сафар ESPY версияси бўйича йилнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилди.
Месси ўтган мавсум барча турнирларда 51та ўйинда майдонга тушиб, 52та гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Мессининг Каталония клуби билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.
Фикрлар