«Барселона» Левандовскига Германиядан ўринбосар топди

Khoja
13 ноя 2024, 09:24
«Барселона» «Айнтрахт» ҳужумчиси Омар Мармуш билан шартнома тузишни режа қилган.

Каталония клуби 25 ёшли ҳужумчини Роберт Левандовскига муносиб ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Мисрлик футболчи жорий мавсум 16 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 14 та гол ва 10 та голли узатма бор. Унинг немис клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com