Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор

Omonjon To`xtamirzayev
13 ноя 2024, 11:21
Эртага, 14 ноябрь куни ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади.

Бугун одатга кўра ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилади. 

Тошкент вақти билан соат 18:30 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва бир футболчи иштирокидаги матбуот анжумани бошланади. 

Тошкент вақти билан соат 19:00 да Ўзбекистон терма жамоаси ўйинолди расмий машғулотни бошлайди. 

Эслатиб ўтамиз, Қатар - Ўзбекистон учрашуви эртага, 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:15 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia