UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  0 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  9 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  11 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  16 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  8 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29

"Навбаҳор" Деян Журжевични таништирди Янгиликлар

"Навбаҳор" Деян Журжевични таништирди

Бугун Наманганнинг "Навбаҳор" клуби янги бош мураббий Деян Журжевични таништирув маросимини ўтказди.

Янги мураббийнинг тақдимот маросими аввалида Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Х.Бозаров сўзга чиқиб йиғилганларга янги бош мураббий сербиялик мутахассис Деян Журжевични йиғилганларга таништирди.

Айни пайтда Наманган шаҳар ҳокими, "Навбаҳор" футбол клуби президенти Ш.Абдуразоқов ва Деян Журжевичлар расмий шартномани имзолашди.

Деян Журжевич сўз олиб, жамоага таклиф этишгани учун миннатдорчилик билдириб, ўз аънаналарига эга клубда иш бошлаганидан хурсандлигини билдирди. Журжевич Ўзбекистондаги фаолияти давомида Наманганда бўлганлигини ва мухлислар билан тўла ўйингоҳда ўйин кўрсатиш қийин кечганлигини айтиб ўтди.

Жамоа сардори Жаҳонгир Меҳмонов ва россиялик ҳимоячи Игорь Голбанлар ҳам сўзга чиқиб, вилоят ва клуб раҳбарлари томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдириб, мухлисларни ҳурсанд қилиш учун бор куч ва маҳоратларини намойиш этишларини билдиришди. Журжевичга хуш келибсиз дея илиқ фикрларни билдиришди.

Тақдимот маросими сўнггида Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ва жамоа бош мураббийи Деян Журжевичлар жамоа футболчилари билан суҳбат ўтказишди. Шу тариқа тақдимот маросими якунига етказилди.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика