UZ

Сўнгги янгиликлар

03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  2 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  1 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  0 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  4 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  4 00:44Риёд дербиси "Ал Ҳилол"ники! Роналду гол урди, аммо Инзаги жамоаси ғалабага эришди  13 00:09U-23 Осиё Кубоги. Қирғизистон ва Саудия гуруҳда қолиб кетди  7 23:53"Реал" футболчилари Алонсонинг истеъфосидан "шок"да. Улар бу хабарни клуб расмий баёнотидан билишган  8 23:21"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда  18 22:58РАСМАН: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" футболчиси!  4 22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  31 22:17ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!  65 21:47РИЁД ДЕРБИСИ! "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"нинг асосий таркиблари маълум  10 21:26Собиқ ҳакам "Реал"нинг 45+6-дақиқадаги голи ҳақида: "Монтеро гол билан якунланган бурчак зарбасига йўл қўймаслиги керак эди"  14

Футзал. 3-тур. 3-кун. "Дўстлик AIN" – "Бунёдкор" 0:4 (+ фото) Янгиликлар

Футзал. 3-тур. 3-кун. "Дўстлик AIN" – "Бунёдкор" 0:4 (+ фото)

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 3-тур 3-кун беллашувлари доирасида "Бунёдкор" ушбу тур сенсацияси соҳиби бўлган "Дўстлик AIN" клуби билан беллашди.
Олдинги икки турда "Максам-Чирчиқ" ва "Локомотив" каби кучли клубларни мағлуб эта олган қаршиликлар бугун "Бунёдкор"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйишди - 0:4.

Дўстлик-AIN– Бунёдкор 0:4
Голлар: Дилмурод Шавкатов 20, Даврон Валижонов 21, 34, Бахтиёр Умаров 29.
"Дўстлик-AIN": Акмал Хазрамқулов, Алишер Юсупов, Жасур Ўрунов, Дилмурод Тошматов, Алишер Ибрагимов, Шерзод Мустафоев, Шахбоз Аҳмедов, Улуғбек Мажидов, Бахтиёр Баратов.
"Бунёдкор": Алишер Холмуҳамедов, Асомиддин Жалолиддинов, Бахтиёр Умаров, Улуғбек Абдуллаев, Аскар Тўлаганов, Даврон Валижонов, Дилмурод Шавкатов, Абдушукур Ясинов, Лазиз Далиев, Алишер Ибрагимов, Абдулла Бўриев, Сардор Жабборов.


Баҳс якунлангач "қалдирғочлар"нинг ўйновчи мураббийи Абдулла Бўриев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Бугунги ўйин кутилгандан ҳам яхши бўлди. Йигитларим кечаги ўйиндан хулоса чиқариб яхши ўйин намойиш этишди. Иккита сариқ карточка туфайли дисквалификацияга учраган футболчимизни ўрнини шериклари билинтиришмади. Кўрдинглар йирик ғалабага эришдик".

- Биринчи бўлимда зерикарли ўйин гувоҳига айландик. Бунга нима сабаб бўлди?
- Биз "Дўстлик AIN"нинг олдинги икки ўйинини кўргандик. Улар қарши ҳужумда голлар уриб икки пешқадамни мағлуб эта олишди. Шу боис биз эхтиёткорроқ ўйнадик, рақиб эса яна ҳимоявий ўйин намойиш этдик. Менимча айнан шу сабабли ҳам биринчи бўлим мухлисларга ёқмаган бўлиши мумкин.


Толибжон Қосимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика