UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  0 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  3 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  13 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  4 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  15 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  15 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0

МОҚда навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

МОҚда навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари конференция бўлиб ўтди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам иштирок этмоқда

Кун тартиби:

-МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов аризасини кўриб чиқиш

-МОҚқа янги раис сайлаш

---------

Бироз аввал Olamsport.com сайти тахмин қилган номзод - Рустам Шоабдураҳмонов ҳам йиғилишда иштирок этмоқда.

Йиғилишда спортда юзага келган ҳолат, жумладан байдарка ва каноэ спорти бўйича вазият ёмон ҳолатда эканлиги таъкидланди.

---------

"Rowing and Canoeing" федерацияси ҳодими Татьяна Маматқулова байдарка ва каноэда бир қатор муҳим турнирларга боришга рухсат берилмаганлиги айтилди. Шунингдек, миллий спорт турларига эътибор пасайиб кетгани танқид қилинди

--------

Бош вазир Рустам Шоабдураҳмонов номзодини таклиф қилди.

------

Рустам Шоабдураҳмонов ҳақида илиқ фикрлар билдирилмоқда. Давлат арбоби, ажойиб менежер, иқтисодчи сифатида таъриф берилди Р.Шоабдураҳмоновга. 

------

Вазир ўринбосари, МОҚнинг собиқ бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек ҳам ўзбек тенниси юлдузи Ирода Тўлаганова ҳам Рустам Шоабдураҳмонов ҳақида ажойиб фикрларни билдиришмоқда.

-----

РУСТАМ ШОАБДУРАҲМОНОВ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ОЛИМПИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТИ ЭТИБ САЙЛАНДИ!

----

Шу билан МОҚнинг навбатдан ташқари йиғилиши якунига етди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика