UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  1 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  2 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  3 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  1 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  13 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  11 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"га ютқазди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   8

Breaking news: Умид Аҳмаджонов ўз лавозимини тарк этди, унинг ўрнига Шоабдураҳмонов раҳбар сифатида сайланди Янгиликлар

Breaking news: Умид Аҳмаджонов ўз лавозимини тарк этди, унинг ўрнига Шоабдураҳмонов раҳбар сифатида сайланди

Бугун Миллий олимпия қўмитасида ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала - ташкилотга янги раҳбар сайлашдан иборат эди.

Аввалроқ, сайтимиз орқали 2018 йилнинг январь ойидан бери МОҚ президенти сифатида фаолият юритиб келган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилиши ҳақида хабар қилгандик. Унинг ўрнига шу кунгача Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётган Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов Миллий олимпия қўмитасининг янги раиси лавозимига сайланди. 

Маълумот учун, Рустам Шоабдураҳмонов 2001-2005 йиллар давомида Тошкент шаҳри ҳокими сифатида фаолият олиб борган. 

2017 йилнинг июль ойида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига сайланган. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти буйруғи билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритиб келган. 

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти ҳисобланади.

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика