CAFA'га янги президент сайланди ва ташкилот штаб-квартираси энди Тошкентда бўлмайди
24 апр 2019 15:21
Янгиликлар
CAFA'га янги президент сайланди ва ташкилот штаб-квартираси энди Тошкентда бўлмайди
Бугун Душанбе шаҳрида Марказий Осиё Футбол Ассоциациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.
«Хаятт Реженси Душанбе» меҳмонхонасида ўтган Конгрессда Тожикистон футбол Федерацияси президенти Рустам Эмомали CAFA (Central Asian Football Association) янги президенти этиб сайланди.
Бундан ташқари Конгрессда Қирғизистон футбол Федерацияси вице-президенти Дастанбек Конокбаев CAFA биринчи вице-президенти этиб сайланди. Туркманистон футбол Федерацияси бош котиби Арслан Айназаров CAFA вице-президентига айланди.
Марказий Осиё футбол Ассоциацияси Штаб-квартираси Тошкент шаҳридан Душанбега кўчиб ўтади.
2014 йил июнь ойида ташкил топган CAFA олти давлат футбол Ассоциациясини бирлаштириб туради: Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон.
Фикрлар