UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04"Манчестер Сити"нинг 115та қоидабузарлиги бўйича эшитув якунига етди  0 20:52Қодирқулов ва Абдурасулов "Динамо"да, "Пахтакор" футболчиси "Андижон"да ва бошқа трансферлар  3 20:31FIFPro йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 19:55Владимир Йовович — "Нефтчи" футболчиси!  6 19:40Испания Кубоги кейинги босқичига қуръа ташланди. "Реал", "Барселона" ва "Атлетико" рақибларини билиб олишди!  2 19:20Расман: Аброр Исмоилов — "Нефтчи" футболчиси!  11 18:55Суперлигага ўтиш ўйини! "Олимпик" - "Металлург" 1:2 HIGHLIGHTS  0 18:47"Интер Майами"дагилар Месси янги шартнома имзолашига ишонишмоқда  1 18:26Илёс Қурбонов: "Аввал айтганимдек, "Металлург" Суперлигадан тушиб кетмаслиги керак эди"  10 17:26"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисига кўз тиккан  2 17:00Ўтиш ўйини: "Металлург" 2025 йил Суперлигада ўйнайди. Хайр, "Олимпик"!  36 16:36Энцо Мареска: "Йўқ, "Ливерпуль", "Арсенал" ва "Ман Сити" Кукурельяга ўхшаб йиқилмаса керак"  6 16:12"Ливерпуль" келажакда Эндрю Робертсоннинг ўрнини боса оладиган футболчи изламоқда  2 15:4736 ёшли Марсело Ла Лигага қайтиши мумкин  0 15:21"Ювентус" Виктор Осимхенни ўз таркибида кўрмоқчи   4

Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар хатога йўл қўйдими? Россиялик экспертимизнинг ҳакамлик фаолияти таҳлили Янгиликлар

Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар хатога йўл қўйдими? Россиялик экспертимизнинг ҳакамлик фаолияти таҳлили

Рогачнинг четлатилиши, Ҳошимовнинг голи ва бошқа вазиятлар муҳокама қилинди.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф" Телеграм-канали муаллифи) Суперлиганинг 23-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилиб чиқди.


"Пахтакор" - "Андижон"

ВИДЕО

Мураккаб вазият. Мавжуд такрорий вазиятлар асосида тўпнинг футболчилардан бирининг қўлига теккан-тегмаганини аниқ айтиш қийин. Икки ўйинчи тўп учун курашмоқда, позиция учун курашда қўлларидан фойдаланишмоқда. Агар ВАРда бошқа такрорлар бўлганида ва тўп "Пахтакор" ўйинчисининг қўлига теккани аниқланганда, гол бекор қилиниши керак эди. Агар тўп "Андижон" ҳимоячисининг қўлига теккан бўлса, пенальти белгиланиши лозим эди. Эҳтимол, тўпнинг футболчилардан бирининг қўлига теккани ҳақида ҳеч қандай далил бўлмагани сабабли, ВАР ушбу ҳолатга аралашмаган.


"Локомотив" - "Насаф"

ВИДЕО

Ҳакам "Локомотив" ўйинчисини ўзига қарата айтилган ҳақоратли сўзлари учун майдондан четлатиб, тўғри қилди.


"Сўғдиёна" - "Сурхон"

ВИДЕО

Бу ерда "Сурхон" ҳимоячисининг қўлини атайлаб ҳаракатлантирганини кўрмаяпман. У майдонга йиқилган пайтда тирсаги билан тўпга озгина текканга ўхшади. Бироқ тирсак ерга таянч вазифасини ўтаган, қўл танага ёпишиб турган, шу сабабли ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилди.


"Сўғдиёна" - "Сурхон"

ВИДЕО

Ён ҳакамнинг қарорини эътироф этмоқчиман - у "Сўғдиёна" ўйинчисига ҳужумни якунлашга имкон берди ва шундан кейингина байроқни кўтарди. Офсайд чизиқлари ҳакамлар гуруҳининг қароридан шубҳаланишга асос қолдирмайди. "Сўғдиёна"нинг голи тўғри ҳолатда бекор қилинди.


"Сўғдиёна" - "Сурхон"

ВИДЕО

Ҳакам кичик тўқнашувдан сўнг турли жамоалардан икки ўйинчига сариқ карточкаларни кўрсатиб, тўғри иш қилди. Бу вазиятда ҳатто тўрт нафар ўйинчини (ҳар бир жамоадан икки нафардан футболчи) огоҳлантириш мумкин эди.


"Олимпик" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

"Навбаҳор" дарвозабони тўпни ўйнашга ҳаракат қилди. Агар у тўпни ўйнашга уринмасдан қоидаларни бузганида (масалан, "Олимпик" ҳужумчисини футболкасидан тортиб қолганида ёки унинг оёғидан атайлаб чалганида), бу очиқчасига гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш ҳисобланарди. Бундай ҳолатда ҳакам дарвозабонни майдондан четлатиши шарт бўларди. Бироқ бу вазиятда тўпни ўйнашга уриниш бўлгани учун сариқ карточка тўғри кўрсатилди.


"Қизилқум" - "Динамо"

ВИДЕО

Ҳакам яхши позиция эди, бу эса унинг тезкор қарор қабул қилишига имкон берди. "Динамо" жамоаси ўйинчиси эҳтиётсизлик билан тўп учун курашга киришди. Ҳакамнинг қарори тўғри эди.


"Қизилқум" - "Динамо"

ВИДЕО

Бош ҳакам идеал позицияда эди ва "Қизилқум" футболчисини четлатиши шарт эди. Унда тўпни олиб қўйиш имконияти йўқ эди ва рақибга жуда ҳам хавфли тарзда ташланди (бутсанинг таги билан тизза атрофига).
Бош ҳакамнинг қарори ҳам, ВАР ҳам бу вазиятга аралашмагани ҳайрон қолдиради. Бу вазиятда қизил карточка кўрсатиш керак эди. Бош ҳакам ва ВАР ҳакамларининг қўпол хатоси.


Шу тариқа, Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар битта жиддий хатога йўл қўйишди. "Пахтакор" - "Андижон" учрашувида Ҳошимовнинг голи билан боғлиқ ҳолатда экспертимиз такрорий вазиятлар сифатининг пастлиги ва қўшимча ракурслар мавжуд эмаслиги сабабли ҳакам хато қилган ёки қилмаганлигини аниқлай олмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
06 ноя 16:47:36
Azamat Turgunov
Qachongacha rossiyalik hakamli ekspertini gapiga ishonib maqola yozasila? Axir tuzuro xakam chiqmaganu rusladan shu paytgacha
-1   
06 ноя 17:53:23
Xan
Azamat Turgunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qachongacha rossiyalik hakamli ekspertini gapiga ishonib maqola yozasila? Axir tuzuro xakam chiqmaganu rusladan shu paytgacha
Тузикро чиқмагандир лекин у мутахасис,мутахасис майдондаги уйин пайти адашиши мумкин аммо секинлаштирилган кадрларда адашмай вазиятларга туғри диогноз қуя олади, агар экспортни узимиздан тайинлашганида кимидир думини босиб олишдан қурқиб бази вазиятларга тугри хулоса бермай утиб кетар эди, бу эса четдан бунга алиям валиям по барабану хеч кимни танимайдиям хеч бир жамоамизга хайрихохлик хам қилмайди,чундез а
-1   
06 ноя 17:27:43
Абдугаффор . N
Эрматов узи тахлил клиб турсалар яхширок эди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика