"Насаф" ФК Туркияга жўнаб кетди
10 янв 2014 21:31
Янгиликлар
"Насаф" ФК Туркияга жўнаб кетди
Тошкент-Истанбул-Анталия авиайўналиши орқали футболчиларимиз белгиланган манзилга етиб боришади ва эртадан бошлаб икки ҳафталик ўқув-йиғин машғулотларини бошлашади.
Туркия йиғини давомида “аждарлар” 7 та назорат учрашувида майдонга чиқишлари режалаштирилган. Уларнинг илк рақиби Албаниянинг “Кукес” жамоаси бўлади. Ушбу ўйин 13 январь куни ўтказилади. Шунингдек, Анталияда “Шахтёр” (Қарағанда), “Спартак-Нальчик” (Россия), “Ворскла” (Украина), “Поханг Стилерз” (Ж.Корея), “Карпати” (Украина) жамоалари билан назорат учрашувлари ўтказилади. Футболчиларимиз 26 январь куни юртимизга қайтиб келишади.
Туркия йиғинига бош мураббий қуйидаги футболчиларни жалб этди:
Дарвозабонлар - Элдорбек Суюнов, Михаил Наумов, Алибек Туробов, Ўткир Юсупов.
Ҳимоячлар– Ботир Қораев, Ҳамза Каримов, Шерзод Аъзамов, Мақсуд Каримов, Алишер Юсупов, Лазиз Убайдуллаев, Одилжон Ҳамробеков, Шуҳрат Муҳаммадиев, Мирзамурод Жўрабоев.
Ярим ҳимоячилар – Илҳом Юнусов, Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Фарруҳ Сайфиев, Улуғбек Дадабоев, Нажмиддин Нормуродов, Обид Мамотов, Дониёр Нарзуллаев.
Ҳужумчилар– Азамат Алланиязов, Кенжа Тўраев, Илҳом Шомуродов, Игорь Таран.
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар