Превью. "Андижон" "Қизилқум" майдонида фақат бир бор ғолиб бўлган
07 мар 2019 11:27
Янгиликлар
Превью. "Андижон" "Қизилқум" майдонида фақат бир бор ғолиб бўлган
«Қизилқум» (Навоий) – «Андижон» (Андижон)
8 март 2018. Навоий. "Ёшлик" спорт мажмуаси. 17:00
“Қизилқум” ва “Андижон” олий лигада жами 30 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 16 та ўйинда ғолиб бўлишган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. 12 учрашувда эса “Андижон” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Қизилқум” олдинда - 52:43. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 50 очкони, “Андижон” эса 38 очкони қўлга киритган.
“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.
Бу жамоалар сўнгги бор 2016 йил тўқнаш келишгн. Ўша йил иккала ўйинда ҳам "Қизилқум" ғолиб бўлган. Навоийдаги ўйинда мезбонлар вакили Георги Квесиешвили автогол қайд этган. Сўнгра Андрей Деркач ва Баҳриддин Ваҳобов томонидан урилган голлар "Қизилқум"га ғалаба келтирган - 2:1.
Андижондаги баҳсда дастлаб Анвар Бердиев гол уриб мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан. Илҳом Юнусов ва Воҳид Шодиевнинг голлари "Қизилқум"га иродали ғалаба келтирган - 2:1.
“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
14.05.2016 «Қизилқум» – «Андижон» 2:1
25.04.2015 «Қизилқум» – «Андижон» 1:0
23.03.2014 «Қизилқум» – «Андижон» 1:0
15.06.2012 «Қизилқум» – «Андижон» 1:2
13.08.2011 «Қизилқум» – «Андижон» 2:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” клуби ўз тарихида “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 15та ўйиннинг биттасида ғолиб бўлган (2012 йил) ва бир бор дуранг (2008 йил) ўйнаган. Қолган 13 учрашувда Навоий клуби ўз уйида муваффақиятга эришган. Охирги уч йилда “Қизилқум” ўз уйида уч бор ғалаба қозонган.
|
Қизилқум Шерали Жўраев - 72' |
Суперлига. 1-тур 08/03/2019, 17:00 1
:
1
Тугади
|
Андижон Ойбек Қиличев - 30' |
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар