UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1 (матнли трансляция)  9 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  2 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

Йилнинг энг яхши ҳимоячиси - Анзур Исмоилов Янгиликлар

Йилнинг энг яхши ҳимоячиси - Анзур Исмоилов

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб йилнинг энг яхши дарвозабонини эълон қилгандик. Энди позиция бўйича энг яхши ҳимоячини аниқлаймиз.


Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ҳимоячиси бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

Анзур Исмоилов ("Локомотив")
Шерзод Аъзамов ("Пахтакор")
Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")
Игорь Голбан ("Навбаҳор")
Владимир Бубанья (АГМК)


Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган футболчиларнинг позиция бўйича энг яхшиларини аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши ҳимоячиси дея "Локомотив" ҳимоячиси Анзур Исмоилов топилди.

Дарҳақиқат, ушбу ҳимоячиси "Локо"га келганидан сўнг жамоанинг мудофаа чизиғи анча тартибга келди. "Локомотив"нинг чемпионлик шоҳсупасига чиқишида айнан Исмоиловнинг ҳимоядаги ишончли ўйини ва муҳим голларни ургани ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Шунингдек, сўровномада чемпионат давомида барқарор ўйнаган Шерзод Аъзамов, мавсумнинг иккинчи қисмида порлаган Фарруҳ Сайфиев ҳам овоз тўплашга муваффақ бўлди.


Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Анзур Исмоилов
Толибжон Қосимов - Шерзод Аъзамов
Шаҳбоз Беғамов - Шерзод Аъзамов
Жаҳонгир Файзуллаев - Анзур Исмоилов
Зоир Турсунбоев - Фарруҳ Сайфиев  
Ниғмон Назимов - Анзур Исмоилов  
Алишер Холматов - Анзур Исмоилов  
Нозима Зарипова - Анзур Исмоилов  
Хайрулла Холиқов - Анзур Исмоилов  
Жасур Асланов - Анзур Исмоилов  
Нодирхўжа Юлдашев - Анзур Исмоилов  
Гайрат Хасбиулин - Анзур Исмоилов
Асрор Абдуназаров - Анзур Исмоилов  


Шу тариқа "Локомотив"ни чемпионлик сари етаклаган Анзур Исмоилов Суперлигада йилнинг энг яхши ҳимоячисига айланди.

Қайд этиш керакки, Анзур Исмоилов "Локомотив"га келганидан сўнг жамоа Суперлигада умуман мағлубиятга учрагани йўқ. Исмоилов "Локо" сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 маротаба ишғол этишни уддасидан чиқди.

"CA" талқини бўйича Анзур Исмоилов Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика