UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  0 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  2 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  3 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  5 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  32 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  3 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3

​Миллатлар Лигаси. Англия - Хорватия 2:1 Янгиликлар

​Миллатлар Лигаси. Англия - Хорватия 2:1

Англия иродали ғалабага эришди.

Англия ва Хорватия ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Мазкур тўқнашувда ғалаба қозонган жамоа, мусобақанинг кейинги йил бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинига йўлланмани қўлга киритади. Учрашувдаги муроса Испания терма жамоаси фойдасига хизмат қилади.   

Англия – Хорватия 2:1
"Уэмбли"
Гол: 
0:1 – 57 Крамарич, 1:1 – 78 Лингард, 2:1 – 85 Кейн.
Англия – 
Пикфорд, Стоунз, Гомес, Чилуэлл, Делф (Лингард, 73), Баркли (Алли, 63), Дайер, Стерлинг, Уокер, Рэшфорд (Санчо, 73), Кейн.
Хорватия –
Калинич, Ловрен, Едвай, Врсалько (Милич, 26), Вида, Влашич (Рог, 79), Брозович, Перишич, Модрич, Ребич (Брекало, 46), Крамарич

Огоҳлантириш: Баркли (26), Едвай (67), Брозович (67), Ловрен (89).

Англия

Джесси Лингард - 78', Гарри Кейн - 85'

Группа 4 . 6-тур

18/11/2018, 18:00

1
:
2
Тугади

Хорватия

Андрей Крамарич - 57'

Стадион: Wembley, 78221 томошабин

Бош ҳакам: Anastasios Sidiropoulos

45'
90'
26'  Росс Баркли
64'  Росс Баркли (Деле Алли)
73'  Фабиан Делф (Джесси Лингард)
73'  Маркус Рэшфорд (Джейдон Санчо)
78'  Джесси Лингард
78'  Гарри Кейн
85'  Гарри Кейн
85'  Бен Чилуэлл
26'  Шиме Врсалько (Антонио Милич)
46'  Анте Ребич (Йосип Брекало)
57'  Андрей Крамарич
67'  Марсело Брозович
67'  Тин Едвай
79'  Никола Влашич (Марко Рог)
89'  Деян Ловрен

 Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлади.


                                ЯНГИЛАШ

Ўйин тугади. Англия – Хорватия 2:1. Инглизлар ярим финалда!

85' ГОООЛ! Ҳарри Кейн 2:1. Англия ажойиб камбэкни амалга оширди

78' ГООООЛ! Лингард ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ушбу ҳисоб иккала жамоани ҳам қониқтирмайди


Англия босимни кучайтирмоқда. Энди гол уриш керак. Ўйин тугашига 10 дақиқа атрофида вақт бор. Саутгейт барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб бўлди.

73' Ўзгариш. Лингард Делф ўрнига тушди

73' Ўзгариш. Санчо Решфорд ўрнига тушди

67' Хорватиянинг бир йўла икки футболчиси огоҳлантирилди. Брозович ва Йедвай қолган дақиқаларда эҳтиёт бўлишлари керак

63' Англия сафида ўзгариш. Баркли ўрнига Деле Алли тушди. Табиийки, Саутгейт ҳужумни кучайтирмоқда. Энди уларга камида иккита гол зарур


Англия ўзи шунақа. Зўр ўйнаб ютқазади

57' ГОООООЛ! Андрей Крамарич ҳисобни очди - 0:1

Майдонда ҳақиқий жанг бўлмоқда



46' Ўзгариш. Ребич ўрнига Брекало тушди

46' Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим статистикаси
Зарбалар: 9-4
Узатма аниқлиги: 87%-82%
Вазият яратиш: 6-3
Тўпни назорат қилиш: 60-40

Ҳар қандай ҳисобдаги дурранг Испанияни ярим финалга олиб чиқади

45+1' Биринчи бўлим тугади - 0:0. Калинич яхшигина меҳнат қилди

40' ЗАРБАА! Барклининг зарбаси дарвоза тўсинидан бироз тепароқдан ўтиб кетди

 Ўйиннинг учдан бир қисми ортда қолган бир пайтда инглизлар 6 маротаба бурчак тўпи тепишга улгуришди. Ҳарри Кейн ва Стерлингда ажойиб имкониятлар бўлди. Хорватлар ўйинни жуда оғир, чарчагандек ўтказишмоқда

27' Хорватияда мажбурий ўзгариш. Врьсалко ўрнига Антони Милич тушди

26' Росс Баркли Модричга нисбатан хавфли ўйнади. Сарик карточка


Англия МТЖ сўнгги 27 уй учрашувидан фақат иккитасида мағлуб бўлган - 21 ғалаба, 4 дурранг

10' Англия терма жамоаси 4-3-3 тактика асосида ўйнамоқда. Ўнг қанот ярим ҳимоясида Баркли. Негадир Саутгейт уни футболчи учун бироз ноқулай бўлган жойда ўйнатмоқда

Лука Модрич ва Ҳарри Кейнга бугун кўп нарса боғлиқ. Қўшиласизми?


5' Маркус Решфорд Ҳарри Кейнни яхши вазиятга олиб чиқди. Офсайд қайд этилди. Баҳсли вазият

3' Ребич дарвозани нишонга олди. Ноаниқ

1' Учрашув бошланди.


- Мадҳиялар янгради

- Иккала жамоа майдонга чиқиб келишди

Англия ҳужумчиси Ҳарри Кейн: "Бу биз учун муҳим ва катта ўйин эканини биламиз. ЖЧда муваффақиятли қатнашиб ярим финалга қадар етиб борганимиз тасодиф эмаслиги ва қандай маҳоратга эга эканлигимизни кўрсатишимиз керак."

Хорватия ҳимоячиси Ловрен: "Бугун жуда қийин ўйин бўлади. Риекада бўлган учрашувда (0:0) Англиянинг қандай ноқулай рақиб эканини кўрдик. Инглизлар ҳақиқатан ҳам кучли. Лекин, бизнинг жамоа улар билан бемалол рақобатлаша олади. "Уэмбли"га фақат ғалаба қозониш учун келганмиз".

Жамоалар шу пайтгача 9 маротаба тўқнаш келишган. Уларнинг тўрттасида инглизлар ғалаба қозонган, учта ўйинда хорватларнинг қўли баланд келган. 2 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати инглизлар фойдасига - 19:12.

Гарет Саутгейтнинг жамоаси аллақачон англиялик ёш мухлисаларнинг эътиборида бўлиб турибди. Кети ва София исмли опа-сингиллар учрашув бошланишини интизорлик билан кутишмоқда - 4 соатдан бери улар шу ерда. Жажжи қизалоқлар Ҳарри Кейндан бугунги баҳсда гол кутаётганликларини яшириб ўтиришмади.

"Уэмбли" стадиони ҳозирча тинч, сокин, умуман учрашувга тайёр ҳолатда. Бироздан сўнг, майдон "ёнади". Ишонаверинг! Бугунги ўйиннинг яна бир аҳамиятли томони - бу Англия термаси ЖЧ-2018даги аламли мағлубият учун ўч олишга ҳаракат қилишади.

Ракитич Испанияга қарши баҳсда жароҳат олгани боис, Далич бугун уни майдонга тушириб таваккал қилмасилигини айтиб ўтди. Хорватия устозининг сўзларига кўра, "ЦСКА" ярим ҳимоячиси Николья Влашич Ракитич ўрнида ҳаракат қилиши мумкин.

Учрашувни Тасос Сидиропулос бошчилигидаги грециялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Championat.asia ушбу беллашувни онлайн матнли трансляция қилишни режалаштирган.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика