UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади Янгиликлар

Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади

Халқаро футбол уюшмаси ФИФА Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган Тошкентнинг "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташлаш талаби бўйича шу йилнинг сентябрь ойида расмий мурожаат билан чиққанди.

ЎФА мазкур талаб юзасидан Профессионал футбол лигасини хабардор қилди. Бироқ ҳозирги кунга қадар "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташланмади. Шунингдек, мазкур муаммонинг асосий сабабчиси бўлган украиналик футболчи Сергей Симоненко олдидаги қарздорлик масаласи расман ёпилгани бўйича маълумот ҳам тақдим этилмади.

ФИФА низомига кўра, унинг тасарруфида бўлган футбол ассоциациялари талабни сўзсиз бажариши шарт. Йўқса, ташкилот биринчи навбатда Ўзбекистон футбол ассоциациясига нисбатан ўз санкцияларини қўллайди. Вазият жиддийлашса, ЎФАнинг халқаро майдондаги ўйинларда иштирок этиш масаласи ҳам хавф остида қолиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, эндиликда ЎФА Ижроия Қўмитаси Профессионал футбол лигасини бугун — 16 ноябрь куни қабул қилинган №17 қарори билан расман огоҳлантирди ҳамда "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташлашни талаб қилди. Бу борадаги мактубга ташкилот расмий шахслари имзо чекди. ПФЛ ФИФА томонидан қўйилган ушбу талабни сўзсиз бажариши, унинг матбуот хизмати эса бу ҳақда жамоатчиликни хабардор этиши керак бўлади.

Рейтинг: -91   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика