UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46"Локомотив" австралиялик футболчи билан шартнома имзолади  2 14:21"Аякс" Ибрагимовичнинг ўғлини "Милан"дан ижарага олди  0 13:54Бернарду Силва: "Ҳусанов ва Аллейн охирги ўйинларда даҳшатли даражада ўйнашди!"  2 13:36Тўртта терма жамоа мухлислари АҚШга кириш тақиқи сабабли ЖЧ-2026 дан қуруқ қолишлари мумкин  3 12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  3 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0 12:02Нарзулла Сайдуллаев: "Навбаҳор" Илични 250 минг еврога сотиб олмаган  3 11:44УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди  8 11:36Хаби Алонсо истеъфосининг тафсилотлари ошкор қилинди  10 10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  2 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  10 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  25 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  4 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0

Суперлига. "Пахтакор" Бухорода 6та гол урди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" Бухорода 6та гол урди

Теглар :  БухороПахтакор
Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 3-дақиқада Яхшибоевнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Черан дарвозага йўллади - 0:1.

11-дақиқада Яхшибоевнинг аниқ зарбасидан сўнг Турсунбоев тўпни қайтарди. 15-дақиқада Омоновнинг зарбасидан кейин Суюнов тўпни ушлаб олди. 

19-дақиқада Гонсалвешнинг аниқ зарбасидан сўнг Турсунбоев тўпни ушлаб олди.

33-дақиқада Симичнинг оширган тўпидан сўнг Исмоил Гонсалвеш яқин масофадан боши билан деярли бўш дарвозани ишғол қилди - 0:2. 

40-дақиқада бурчак зарбасидан кейин рақиб жарима майдонида чаққонроқ ўйнаган Исмаэль дублини нишонлади - 0:3.

60-дақиқада Тиаго Безерра 18 метрлардан белгиланган жарима зарбасини дарвозанинг яқин юқори бурчагига қойилмақом тарзда жойлаб қўйди - 0:4.

61-дақиқада қанотдан оширилган тўпни Акобир Тўраев боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:4. 

73-дақиқада Шихов жарима майдони ташқарисидан чиройли гол муаллифига айланди - 2:4.  

77-дақиқада узоқ давом этган ҳужумни Фаррух Сайфиев гол билан якунлади - 2:5. 

90+4-дақиқада Искандеров яқин масофадан дарвозани ишғол қилди - 2:6

Ўйин тугади "Пахтакор" 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.


18:00 -  “Бухоро” — “Пахтакор” 2:6
Ҳакамлар: 
Владислав Цейтлин, Ришат Нуғмонов, Дониёр Сайлавов, Комил Расулов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Драган Черан 3, - 0:1 (Жасур Яхшибоев). Исмоил Гонсалвеш 33, - 0:2 (Марко Симич). Исмоил Гонсалвеш 40, - 0:3. Тиаго Безерра 60, - 0:4. Акобир Тўраев 61, - 1:4. Санъат Шихов 73, - 2:4. Фаррух Сайфиев 77, - 2:5. Жамшид Искандеров 90+4, - 2:6.

“Бухоро” : Турсунбаев Акмал, Аманов Бобир, Аманов  Арсланмурат, Шихов Санъат,  Муллажонов Шавкат, Шодмонов Беҳруз,  Ҳасанов Раббимжон (Тўраев Акобир, 46), Исмоилов Эргаш, Ларинов Влад, Ибрагимов Азиз,  Қаҳрамонов Жавоҳир.
Захира: Амонов Асилбек, Филипосян Артём, Эркинов Шаҳбоз, Бердимуродов Рахматулло, Жумаев Миржалол, Неъматов Суҳроб, Баҳодиров Қаҳрамон, Муҳиддинов Мирфайз.  

“Пахтакор”: Суюнов Элдорбек, Сайфиев Фаррух, Кримец Егор (Тожиев Камолиддин, 46), Симич Марко, Шораҳмедов Акмал, Аҳмадов Жаҳонгир, Аҳмедов Азимжон, Яхшибоев Жасур, Черан Драган, Гонсалвеш Исмаэль (Абдураҳимов Баҳром, 76), Безерра Тиаго.
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижанов, Дилшод Рахматуллаев, Машарипов Жалолиддин, Искандаров Жамшид, Козак Владимир, Синдаров Собит.

Огоҳлантиришлар: Азиз Ибрагимов 9, Жасур Яхшибоев 70, Акобир Тўраев 79, Беҳруз Шодмонов 82, Марко Симич 90, Шаҳбоз Эркинов 90.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика