UZ

Сўнгги янгиликлар

03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  1 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   1 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  12 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  0 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  3 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  13 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  13 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5

АПЛ. 19-тур. "Халл Сити"дан олтита гол, иккита "Манчестерлар"да ғалаба Янгиликлар

АПЛ. 19-тур. "Халл Сити"дан олтита гол, иккита "Манчестерлар"да ғалаба

Айни пайтда Англия премьер-лигаси 19-туридан ўрин олган 4та ўйин бўлиб ўтди.
Англия чемпионати

Турнинг дастлабки ўйинида "Вест Хэм" ва "Вест Бромвич" жанговор дуранг қайд этишди. Саҳифанинг энг тагида ушбу ўйинларнинг энг асосий вазиятларининг расмлари бериб борилди.

"Вилла Парк"даги ўйинда тезкор гол урилди. Мезбонлар ҳужумчиси Габриел Агбонлахор ўзини кўрсатди. 36-дақиқада уэльсликлар вакили Лама ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ўйин охиригача ушбу ҳисоб ўзгармади.  

Астон Вилла - Суонси 1:1
28 декабрь, «Вилла Парк»
Голлар:
1:0 – 7 Агбонлахор (Вайманн),  1:1 – 36 Лама.
Астон Вилла –
Гьюзан, Лоутон, Бейкер, Кларк, Луна, Бакуна (Эл Аҳмади, 70), Делф, Вествуд, Вайманн (Олбрайтон, 79), Тонев (Козак, 61), Агбонлахор.
Суонси – Треммель, Тиндалли (Ранхель, 55), Чико, Уилльямс, Дэвис, де Гузман, Каньяс, П. Эрнандес, Шелви, Лама (Посуэло, 68), Бони (А. Васкес, 83).
Огоҳлантиришлар: Лама (37), Бакуна (69), Ранхель (77), Кларк (86), Эл Аҳмади (90).


"Халл Сити"нинг мисрлик ярим ҳимоячиси Аҳмад Ал Муҳаммади иккинчи бўлим бошида ҳисобни очди - 1:0. Роберт Корен "Фулхэм"ни иккинчи марта ранжитди - 2:0. Орадан уч дақиқа ўтгач Бойд тўп киритиб ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди - 3:0.  67-дақиқада Том Хаддлстоун ажойиб гол урди - 4:0 ва майдонни ўзида сочини олдирди! Захирадан майдонга тушган Фрайатт бешинчи голни Стокдэйл дарвозасига жойлаган бўлса Роберт Корен 84-дақиқада дублга эришди - 6:0. Баҳс мана шу йирик ҳисоб билан якунланди.

Халл Сити - Фулхэм 6:0
Голлар:
1:0 – 49 Ал Муҳаммади,  2:0 – 60 Корен (Сагбо),  3:0 – 63 Бойд  (Ливермор),  4:0 – 67 Хаддлстоун,  5:0 – 74 Фрайатт,  6:0 – 84 Корен.
Халл
– Макгрегор, Росеньор, Честер, Керт. Дэвис, Фигероа, Ливермор (Грэм, 73), Хаддлстоун, Ал Муҳаммади (Макшейн, 77), Корен, Бойд, Сагбо (Фрайатт, 68).
Фулхэм – Стокдэйл, Зверотич, А. Хьюз, Аморебьета, Риисе, Сидуэлл, Карагунис (Ричардсон, 74), Дежага (Бент, 64), Касами, Руис (Качаниклич, 60), Родальега.


"Сити" устози Мануэль Пеллегрини бу сафар Яя Туре ва Алваро Негредо каби футболчиларни захирада қолдирди. Пабло Сабалета эса қайдномадан ҳам ўрин олмаган.

66-дақиқада Эдин Жеко мезбонларнинг ҳужумини гол билан якунлади - 1:0. 

Манчестер Сити - Кристал Пэлас 1:0
28 декабрь, «Этихад Стэдиум»
Гол:
1:0 – 66 Жеко (Навас)
Манчестер Сити
– Жо Харт, Боята (Негредо, 55), Компани, Настасич, Клиши, Фернандиньо (Насри, 55), Хави Гарсия, Навас, Сильва, Милнер (Коларов, 74), Жеко.
Кристал Пэлас – Сперони, Дилэйни, Мариаппа, Гэббидон, Парр, Уорд, Единак, Панчон, Бэннан (Гэйл, 81), Болази (Уильямс, 76) Жером (Шамах, 35).
Огоҳлантиришлар: Дилэйни (81), Сильва (89).


"МЮ" таркиби ҳам катта ўзгаришларга учраган. Руни кичик жароҳат сабабли ўйинни ўтказиб юбормоқда. Янузай ва Уэлбек учрашувни захирада бошлашди.

Иккинчи бўлим бошида майдонга тушган Уэлбек ўзининг голарини яна биттага кўпайтириб олди - 0:1. Қолган вақт давомида ҳеч қайси томон гол ура олмади ва "Манчестер Юнайтед" сафардан муҳим ғалаба билан қайтди.

Норвич - Манчестер Юнайтед 0:1
28 декабрь, «Карроу Роуд»
Гол:
0:1 – 57 Уэлбек (Х. Эрнандес).
Норвич
– Радди, Мартин, Р. Беннетт, Бассонг, Март. Ольссон, Жонсон, Фер, Снодграсс (Мерфи, 79), Хулахан (Элмандер, 89), Редмонд, Хупер (ван Волфсвинкел, 69).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Видич, Ж. Эванс, Эвра, Кэррик, Клеверли, Эшли Янг, Кагава (Янузай, 69), Гиггз (Уэлбек, 46), Х.Эрнандес (Флетчер, 86).
Огоҳлантиришлар: Гиггз (26), Фер (31), Х. Эрнандес (34), Р. Беннетт (59), Бассонг (64), Редмонд (90).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика