UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54Туркия. "Фенербахче" "Ризеспор"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди. Алиқуловдан автогол  1 01:46А Серия. "Рома" "Эмполи"га ютқазди. Элдор Шомуродов жамоасининг ушбу мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди  10 01:25Here we go! Хамес Родригес Ла Лигага қайтади  3 00:40Рўзиқул Бердиев йирик ғалабадан кейин: "Бир нарса хафа қилди"  5 00:20А Серия. "Торино" дарвозабони сўнги дақиқада пенальтини қайтариб жамоасига уч очко тақдим эттди, 2-тур ўйинлари битта саҳифада  6 00:19Александр Хомяков 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Натижа адолатли бўлди"  4 23:53Ла Лига. "Атлетико" – "Жирона". Таркиблар аниқ!  0 23:40Жамшид Саидов: "Бугунги натижа учун мен жавобгарман. Қаердадир хатога йўл қўйдим"  5 23:30Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Вальядолид", Эндрик Испания чемпионатидаги дебют ўйинида гол урди  1 23:22Туркия. "Ризеспор" Моуриньонинг "Фенербахче"сига қарши: Алиқулов асосий таркибдами?  4 23:16Александр Крестинин: "Бугун барча режаларимиз амалга ошди "   1 23:15АПЛ. "Челси" бор аламини "Вулверхэмптон"дан олди, "Ливерпул"да ишончли ғалаба. 2-тур ўйинлари битта саҳифада  0 23:07Суперлига. "Насаф" – "Андижон" 3:0. Highlights  3 22:49АПЛ. "Ливерпуль" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратди. Салоҳ ва Диасдан гол  4 22:39Қозоғистон. "Ордабаси" Шаҳбоз Умаровнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди  0

Барчаси жонли, "Лужники"дан "CA"нинг репортажи! Янгиликлар

Барчаси жонли, "Лужники"дан "CA"нинг репортажи!

Теглар :  ЖЧ2018Финал
Финалга тайёрмисиз? "Лужники" бу кунни неча йиллар давомида кутмади дейсиз. Россия пойтахти финал учун Марказий стадионни 100% тайёр ҳолатга келтирган.

Буни барчасини қалам тебратиб ифода қилиб бериш қийин. Шундай бўлсада, озроқ ахборот билан суратларни тақдим этишга ҳаракат қиламан. Кеча 3-ўрин учун баҳс якунига етгач автобусда Санкет-Петербург - Москва йўналиши билан манзилимга етиб келдим. Москва вақти билан соат 13:00да устоз, Анвар ака Илёсов билан стадионга кирдик. Медиа чипталарни олганимиздан сўнг, ишга киришдик. 

Айни пайтда медиа марказда 1000 нафардан зиёд ОАВ вакиллари иш олиб бораяптилар. ЖЧда жамоалари йўқ жуда кўплаб давлатларнинг телевидениясидан камера кўтариб юрган мухбирларни кўрасиз. Улар фақат ўйинлар билан чекланиб қолмаяптилар. Атрофдаги қизиқарли воқеаларни ҳам ёритиб бораяптилар. 

Жанубий америкаликларга қойил қолмай иложи йўқ. Аргентина, Бразилия ва Уругвай терма жамоалари аллақачон мундиални тарк этган бўлсаларда, бошқа давлат вакилларидан ташқари буларнинг мухлислари ҳали ҳамон Москва кўчаларида байрам қилиб юришибди. Тўғри, уларнинг аксарияти чипталарни сотиб уйга равона бўлганлар. Аммо айнан ЖЧ учун меҳнат таътилини олганлар, ўзлари учун байрам қилишда давом этадилар. 

Стадионда "Coca Cola", "Smartwater" ва "Bud" 0 градусдаги пиводан бошқа ичимлик йўқ. Бу ичимликларни бозори чаққон. Нархлар ҳам арзон эмас, 10 долларгача. Чипта топа олмай хуноб бўлаётганлар ҳам йўқ эмас. Ташқарида 2000 АШҚ долларигача чипталарни кўришингиз мумкин. Пули борга не ғам?



"Лужнии" стадиони финал олдидан турли миллатларга тўлган. Ўзимизникилардан тортиб, ер шарининг бир чеккасидан ҳам мухлислар ташриф буюрганлар. Бу ҳақда қисқача видео роликни кўчириб олиш орқали томоша қилинг - ВИДЕО

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика