UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  7 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  47 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1

Суперлига. "Насаф" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, таъқибчилар билан фарқни янада оширди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, таъқибчилар билан фарқни янада оширди

Теглар :  НасафАндижон
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" учрашуви якунланди.

Жамоаларнинг бошланғич таркиби билан танишинг.


"Насаф" – "Андижон" 3:0

Гол: 3 - Жамбули Жигаури (Бобир Абдихолиқов), 22 - Зоран Марушич (Шерзод Насруллаев), 68 - Зоран Марушич (Жамбули Жигаури)

25 август. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров, Амир Галеев

Захира ҳаками: Никита Мустафин

VAR: Рустам Лутфуллин

AVAR: Алишер Усмонов 

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшоджон Комилов, 8.  Зафармурод Абдираҳматов ( 23.Куач Юель,  79), 7.Акмал Мозговой (21.Дониёржон Назруллаев, 79), 9.Жавохир Сидиқов (88.Марко Станоевич.69) , 10.Бобир Абдихолиқов, 22.Игорь Голбан,  32.Зоран Марушич (14.Шароф Муҳитдинов, 69) , 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (6.Муродбек Раҳматов,69), 77.Ойбек Бозоров.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев,  28.Шухрат Муҳаммадиев, 

"Андижон": 35. Максим Сарраф,  9. Леван Арвеладзе (71. Бектемир Абдуманнонов,63 ), 11. Вагиз Галиулин (10. Илҳомжон Абдиғаниев,46),  13. Сардорбек Азимов (99. Шаҳром Самиев.70), 14. Абдураҳмон Комилов, 15. Владимир Бубаня, 17. Фарҳоджон Соҳибжонов, 18. Дамир Темиров (51. Лука Згурский, 46), 21. Илдар Маматказин (с), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 77. Рустам Турдимуродов (19. Абинур Нуримбет, 63).

Захира: 1. Элдор Адҳамов, 2. Иззатилло Абдурасулов, 8. Фарходбек Бекмуратов, 30. Абдулатиф Ойбеков,  

Огоҳлантириш: 29 - Дилшоджон Комилов, 41 - Бобир Абдихолиқов, 43 - Абдураҳмон Комилов, 58 - Рустам Турдимуродов, 90+3 - Шароф Муҳитдинов

Четлатиш: 76 - Бобир Абдихолиқов


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90+3. Огоҳлантириш: Муҳитдинов огоҳлантирилди

Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди

89. Куач Юель дарвозабон билан деярли бирга бир чиқди ва зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси жуда ноаниқ кетди

86. Тоировнинг зарбаси жуда ноаниқ чиқди. Бугун меҳмонлар "Насаф"га ҳар томонлама мағлуб бўлишди. Бугун биз томонлама футбол кўрдик

80. Ўзгариш: Самиев Азимовни алиштирди.

79. Ўзгариш: Дониёржон Назруллаев ва Куач Юель майдонга тушди, улар Мозговой ва Абдирахматовни алиштиришди.

76. Четлатиш: Бобир Абдихолиқовга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва футболчи майдонни тарк этди

72. Абинур Нуримбетнинг зарбаси ноаниқ чиқди

70. Гол ҳисобга олинди. Ҳисоб йирик кўринишга келди

69. Ўзгариш: Муҳитдинов, Раҳматов ва Станоевич майдонга тушади. Улар Марушич, Сидиқов ва Жигаури майдони тарк этди

68. ГОООЛ. Марушич дубл қайд этмоқда. Ҳозир ҳакамлар ВАРга мурожаат қилади.

63. Ўзгариш: Арвеладзе ва Турдимуродов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Абинур Нуримбет ва Бектемир Абдуманнонов майдонга тушди

62. Абдуғаниевнинг кучли зарбасини Неъматов қийинчилик билан қайтарди. Бу меҳмонларнинг учрашувдаги энг хавфли ҳужуми бўлиб турибди

61. Андижонликлар учрашувдаги кам сонли ҳужумлардан бирини ташкил қилди. Арвеладзенинг қанотдан узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди

58. Турдимуродов Бозоровга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

52. Жабанинг узоқдан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон ушлаб олди

46. Ўзгариш: Дамир Темиров ва Вагиз Галиулин ўрнига майдонга Илҳом Абдуғаниев ва Лука Згурский тушди.

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлим учун 4 дақиқа қўшиб берди

43. Огоҳлантириш: Энди Бобирнинг ўзига қўполлик ишлатилди. Бунинг учун Комилов огоҳлантирилди

41. Огоҳлантириш: Бобир Абдихолиқов ҳам қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди

37. Майдонда учрашувдаги биринчи гол муаллифи ётибди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

Биринчи бўлим якунига 10 дақиқа қолди. Ҳозирча барча жиҳатлар бўйича "Насаф" рақибдан устунлик қилмоқда.

31. Темиров жаримадан кучли ва аниқ зарба йўллади, Неъматовдан сейв

29. Огоҳлантириш: Комилов ўз рақиб майдончасининг олдида тўпни йўқотди ва шундан сўнг тўпни олиш вақтида рақибга қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди

22. ГОООЛ. Зоран ҳисобни оширмоқда. Бугун қаршиликларнинг иштахалари "карнай" кўринади. Ассист эса Шерзод Насруллаев ҳисобига ёзилди

21. Абдирахматовдан супер узатма. Унинг узатмасидан сўнг меҳмонларнинг икки нафар ҳимоячиси тўпни эгаллашда хатога йўл қўйди. Дарвозабон билан бирга бир қолган Мозговой эса ноаниқ зарба йўллади

19. Бозоров ажойиб ҳаракат қилди ва зарба йўллади, бироқ Ойбекнинг зарбасига аниқлик етишмади

13. Зоран Марушич дарвозабон билан бирга бир чиқиши мумкин эди, бироқ ён ҳакам офсайд қайд этди

6. Мезбонлар бугун жуда очиқ ва ҳужумкор футбол кўрсатишмоқда. Бобир Абдихолиқовнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

3. ГОООЛ. "Насаф" илк ҳужумида ҳисобни очди. Жамбули Жигауридан гол. Бу ерда Бобир Абдихолиқовнинг ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим.

Учрашув бошланди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика