UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Расман: "Машъал" ганалик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  2 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  8 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  5 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  4 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3

Александр Крестинин: "Бугун барча режаларимиз амалга ошди " Янгиликлар

Александр Крестинин: "Бугун барча режаларимиз амалга ошди "

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" (4:2) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Осон ўйин бўлмади. Рақибимиз жуда тартибли ўйнайдиган жамоа, кам гол ўтказиб юборади. Йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Бугун барча режаларимиз амалга ошди.

- Жамоангиз бугунги ўйинда 20 дақиқа ичида 4та гол урди. Бугун нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз ҳар бир рақибга қарши турли хил тайёргарлик кўрамиз. Рақиб ўйинини ўрганиб чиқамиз. Бугун ҳужумда жамоавий ўйнадик. Футболчиларим меҳнат қилишмоқда ва биз қайд этаётган натижаларимиз эса бироз яхши эмас. Бугунги ғалаба кейинги учрашувларда руҳий устунлик беришига ишонаман.

- Дарвозабонлар алмашинувига нима сабаб бўлди? Бугун Суҳроб Султонов захирада қолдирилди.

- Бугун таркибни ўзгартирдик. Сўнгги баҳс билан солиштирганда 5 та ўзгаришга қўл урдик. Мағлубиятдан сўнг бироз ўзгариш қилмасак бўлмасди. Суҳроб Султонов яхши дарвозабон ва унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Бу шунчаки ротация.

- Ўтган баҳсларда жамоангизга ғалаба қозониш учун етишмаётган жиҳат қайси эди?

- Ўйин динамикаси. Бугунги ўйинда эса ушбу жиҳат бор эди. Жамоам яхши тайёр эканлигини биламан, аммо уни исботлай олмаётгандик.

- Лазиз Мирзаевнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Биз ҳеч кимни омма олдида баҳоламаймиз. Жамоага баҳо беришим мумкин. Жамоа бугун яхши ўйин намойиш этди, аммо иккита гол ўтказиб юборди. Ҳар бир учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз яхши эмас. Буни тўғрилашимиз керак. Хатоларимиз ҳам бор.

- Жамоангиз уй учрашувларини нейтрал майдонда ўтказаётгани жамоага таъсир ўтказмоқдами?

- Билмадим. Бу саволга аниқ бир жавоб бера олмайман. Биз бошқа стадиондан ўйнашимиз кераклигидан хабардормиз. Ушбу жиҳатга эътибор бермаяпмиз. 

- ФИФА кунлари сабабли чемпионатимиз икки ҳафталик танаффусда чиқади. ФИФА кунлари жамоангиз учун фойдали бўладими ёки йўқ? Айрим бир мураббийлар узоқ танаффусларни хуш кўрмайди, баъзилари эса қўллаб-қувватлайди.

- Танаффус давомида тайёргарликни давом эттирамиз. ФИФА кунлари давомида иккита кичик йиғинлар ўтказишни режа қилганмиз. Ўтган мавсум уч ҳафталик танаффуслар бўлган эди. Ўтган мавсумда ушбу масала бўйича бироз қийналгандик, аниқроғи яхши спорт формамизни йўқотгандик.

- ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди. Ушбу учрашувга тахмин билдирсангиз.

- Мураббийлар тахмин бериши нотўғри. Қизиқарли баҳс бўлиши аниқ. Ўзбекистон терма жамоаси фаворит деб ҳисоблайман. Қирғизистон терма жамоасининг ўйинларини тўлиқ томоша қиламан. Қирғизистон мен учун бегона бўлмаган давлат.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика