UZ

Сўнгги янгиликлар

Равшан Эрматов Аргентина - Хорватия баҳсини бошқарди. Эксклюзив ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Равшан Эрматов Аргентина - Хорватия баҳсини бошқарди. Эксклюзив ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча ЖЧ-2018 2-тури доирасидаги учта учрашув бўлиб ўтди.

"D" гуруҳи доирасида Аргентина ва Хорватия терма жамоалари ўзаро беллашишди. Унда хорватлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ана шу беллашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб борди. Кескин вазиятларга ва тўқнашувларга бой ўтган баҳсдан Равшан Эрматов ва унинг бригадасига бағишланган эксклюзив суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Суратларни бизга Жаҳон ахборот агентлиги ходими, тажрибали фотограф Анвар Илёсов тақдим этдилар.

Чапдан ўнгга: Абдулҳамидулло Расулов, Равшан Эрматов, Норберт Хайата ва Жаҳонгир Саидов.


Бугунги кунда дунёнинг энг зўр икки нафар футболчисидан бири Лионель Месси Эрматов билан сўрашиб ўтмоқда )


Дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири Лука Модрич эса мундиаллар рекордчиси бўлган ҳакамимиз билан ёнма-ён суратга тушиш бахтига муяссар бўлди. )


Учрашув давомида кескин вазиятлар тез-тез учраб турди.


Шунга қарамай, Эрматов ўйинни ўз назоратидан чиқариб юбормади.


Равшанжон тик турганда Ракитичлар "ўтириб қолади" :)


Месси ва Маскерано Эрматовга босим ўтказишга уринаётган вазият.


- Турақол, бир қошиқ қонингдан кечдим.


- Ҳаммаси жойида.


Ўзбекнинг фахри.



Фото: Анвар Илёсов, Жаҳон АА

Рейтинг: +111   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика